Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
8. Операция майдонига ишлов бериш
8.1. Терини бутунлиги ва шиллиқ қопламларни бутунлиги бузилиши билан ўтказилаётган турли жарроҳлик амалиётларида (турли органларни биопсия ёкипункция қилинганда,) операция майдонига ишлов бериишда, таркибида спирт сақловчи бўёқли антисептикларни ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 8.2. Операция майдони ёнидаги ёки атрофидаги сочлар операция олиб боришга халақит бермаса, операция олдидан сочларни олиб ташлаш керак эмас. Агар уларни олиб ташлаш зарур бўлса, буни бевосита операциядан аввал депиляторлар (кремлар, геллар) ёки тери қопламларини шикастламайдиган бошқа усулларни қўллаган ҳолда бажариш керак. Фавқулотда ҳолатларда сочларни кесиш ва қириб ташлашга рухсат этилади. 8.3. Терининг операция қилинадиган майдони ишлов беришдан олдин яхшилаб ювилади ва тозаланади шунингдек операция майдонига яқин бўлган жойлар ҳам кўриниб турган ифлосликлардан тозаланади. 8.4. Операция майдонига ишлов бериш алоҳида стерилланган докали салфеткаларни тери антесептиклари; 96% ли этил спирти, йоданат, йодопирон ва хлоргексидин-биглюконат эритмалари ёки шу мақсадда ишлатиладиган бошқа препаратлар билан белгиланган зарарсизлантириш вақти давомида қўлланилаётган препаратга тавсия этилган услубий кўрсатма, йўриқнома бўйича артиш йўли билан ўтказилади. 8.5. Тери антисептиклари операциядан олдин тери жароҳатланмаган бўлса стерил тампонлар билан йиғилиб бориладиган доира кўринишида: марказдан четига қараб суртилади, йирингли жароҳатларда эса стерилланган тампон билан четидан марказга қараб суртилади. 8.6. Операция қилиш учун тайёрланган жой кенглик жиҳатдан етарли катта бўлиши керак, чунки кесиладиган жой зарурат бўлганда давом эттирилиб кесилиши ёки янги жой кесилиб дренаж қўйиш керак эҳтимоллигини ҳисобга олиб. 8.7. Йодонатнинг ишчи эритмаси “ex tempore” йўли билан бирламчи эритмани қайнатилган ёки стерилланган сувда 5 маротаба суюлтирилиб (1:5 нисбатда) тайёрланади. 8.8. Операция майдонини алоҳидалаш учун стерилланган чойшаб, сочиқ, салфетка қўлланилади. Шунингдек, микробга қарши қопламаси бўлган махсус хирургик микробга қарши плёнкалар ишлатилади, бу плёнкалар орқали терини кесиш мумкин. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling