Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Хавф гуруҳлари ва омилларини аниқлаш


Download 386.78 Kb.
bet31/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

6.5. Хавф гуруҳлари ва омилларини аниқлаш
6.5.1. Туққан аёллар орасида ШИИ келиб чиқиши мумкин бўлган хавфли гуруҳдагиларга қуйидагилар киради;
- хориоамнионит (қоғаноқ суви инфекцияси) билан кечадиган туғруқлар;
- сурункали соматик ва юқумли касалликлари билан касалланганлар;
- иммунодефицит ҳолатда бўлганлар;
- сийдик–таносил касалликлари бўлганлар жумладан кольпит билан оғриганлар;
- акушер гинекологик анамнезида оғирлашган (олдинги ҳомиладорликда инфекцияланган асоратлари бўлганлар, ҳомилани ўз-ўзидан тушиб кетиши такрорланган ҳолатлар қайд этилган) патологик кўринишлари бўлганлар;
- жорроҳлик йўли (кесерево кесиш) билан туққан аёллар;
- туғруқдан кейинги даврда қон кетиши бўлганлар;
6.5.2. Чақалоклар орасида ШИИ юзага келишидаги хавфли гуруҳларга қуйидагилар киради:
- чала туғилганлар;
- туғруқ муддатидан ўтиб туғилганлар ;
- сурункали юқумли ва соматик касалликлар билан касалланган ёки ҳомиладорлик даврида ўткир юқумли касаллик билан касалланган оналардан туғилганлар;
- операция (кесерево) йўли билан туғилганлар;
- ривожланишда туғма аномалияси бор бўлганлар;
- туғруқда травма олган чақалоқлар;
- нафас аъзолари бузилиши синдроми бўлганлар;
- она қорнида сурункали гипоксия ва туғилиш пайтида асфиксия билан туғилганлар;
- ўпкасида сунъий вентиляция ўтказилганлар;
- ичкиликбозлик, наркоманияга ружу қўйган оналардан ва ОИВ инфекциясига чалинган оналардан туғилганлар;
6.5.3. Чақалоқлар ва туққан аёлларда ШИИларини келтириб чиқарувчи хавфли омилларга қуйидагилар киради;
- инвазив даволаш-диагностик муолажалар (томирлар, сийдик чиқарув йўллари катетеризацияси, эндоскопик текширувлар, трансфузиялар, пункциялар ва инъекциялар) сунъий ўпка вентиляцияси, сунъий овқатлантириш ва бошқалар). Муолажаларнинг сони ва давомийлиги аҳамиятга эга бўлади. Қорин соҳасида туғруқ ўтказилганда (Кесерево кесиш билан), бу ҳолат шошилинч тарзда ёки режали равишда ўтказилганлигини ҳам ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
6.5.4. Инвазив даволаш муолажалари қатъий асосланган ҳолатларда амалга оширилиши керак.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling