6.6. Эпидемиологик нохуш оқибатларни белгилайдиган шарт-шароитлар ва дарак берувчи аломатлар
6.6.1. ШИИларини профилактика қилиш учун бир қатор эпидемиологик нохуш оқибатларни белгилайдиган шарт-шароитларни ва дарак берувчи аломатларни ҳисобга олган ҳолда эпидемик ҳолат авж олмасдан, гуруҳли касалланиш ҳолатлари содир бўлмасдан туриб мақсадли равишда профилактик чора-тадбирлар ўтказилади.
6.6.2. Эпидемиологик вазиятни нохуш оқибатлар билан асоратланаётганлигини кўрсатадиган дарак берувчи белгиларга:
- чақалоқларни туғруқхонадан кеч (5 кундан кўп муддатда) чиқарилиши ҳолатлари (фактлари);
- иккинчи этапдаги парвариш (ОПН) га ўтказилаётган чақалоқларни сонини ортиб бориши;
- ШИИлар генерализациялашган шаклларини пайдо бўлиши;
- инвазив аралашувлар сонини ортиб бориши (марказий вена томирларга катетеризациялар ва сунъий ўпка вентиляциялари)
- чакалоқлардаги микрофлоралар турларини алмашинуви ва уларнинг шифохона ички мухитидаги изоляцияланган микрофлорадан олинган микрофлора билан ўхшашлиги;
- асосан битта турдаги қўзғатувчининг ажратилиши;
- ассоциациялашган микробларни пайдо бўлиши;
- изоляцияланган культуралари миқдорини ортаётганлиги ва ушбу культуралар ажралиб чиқаётган локус
(жойлар)лар сонини кўпайиб бораётганлиги;
- эпидемиологик бир-бири билан боғлиқ бўлган икки ва ундан кўп касалланиш ҳолатларини пайдо бўлиши;
- туққан аёлларда, шу жумладан жаррохлик амалиётлари билан ўтган туғруқларда ҳам яллиғланиш касалликларини сонини ортиб бораётганлиги,;
- тиббий ходимлар ўртасида яллиғланиш ва инфекцион касалликлар билан касалланишларни сонини ортиб бораётганлиги;
Юқорида кўрсатиб ўтилган белгиларни ўз вақтида аниқлаш, эпидемиологик вазиятни кейинги ҳолатларда янада мураккаблашишини олдини олишга, шошилинч чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилишига имконият беради.
6.6.3. Туғруқ мажмуаси (бўлими) ишини ташкил этиш, санитария-техника ҳолати, моддий таъминот ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилишидаги бузилишлар ШИИ билан касалланишнинг ўсишига кўмаклашувчи шарт-шароитлар бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |