3. Дерматомикозларга чалинган беморлар ётқизилаётган стационарларда (бўлимлар)ги тадбирлар.
3.1. Умумий касалхоналарда фавус ва кепакланувчи темиратки билан касалланган беморлар учун алоҳида палаталар бўлиши керак. Бундай беморларга бошка беморлар билан мулоқот қилишларига рухсат этилмайди.
3.2. Беморнинг барча устки кийимлари албатта камерали зарарсизлантириш усули билан зарарсизлантирилиши шарт. 7-сонли жадвал.
3.3. Алоҳида кир ювиш хонаси бўлмаган тақдирда, беморлар ва уларга хизмат кўрсатиш ходимларининг чойшаблари бошқа беморлар чойшабларидан алоҳида тарзда ювилиши керак.
3.4.. Чойшабларни ювишдан олдин дезинфекцияловчи эритмаларнинг бири билан зарарсизлантирилади.
3.5. Юқумли бўлган боғлов материаллари, олинган сочлар, тирноқлар ёпиқ контейнерларга йиғилади ва ва кейинчалик жавобгар шахс назорати остида ёқиб юборилади.
3.6. Фойдаланилган асбоблар (пинцетлар, қайчилар, скальпеллар) ёпиқ идишга йиғилади ва 10-15 дақиқа давомида 1% ли сода эритмасида қайнатилади, ёки йўриқномага кўра дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилади.
Дезинфекцион тартиб №7- жадвалда акс эттирилган.
IX. ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ СТАНЦИЯСИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
1.1. Ушбу бобда тез тиббий ёрдам станциялари ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларнинг асосий талаблари белгиланиб, уларни амалга ошириш билан шифохона ичи инфекцияси, юқумли касалликларини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш таъминланади.
1.2. Тез тиббий ёрдам фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тезкор тиббий ёрдам ҳолатлари (бахтсиз ҳодисалар, травмалар, захарланишлар ҳамда касалликлар ва бошқа ҳолатлар)да кўрсатилади.
1.3. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш бригадалари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, тақдим этилган рўйхат асосида дори воситалари ва бир марталик тиббий буюмлар билан таъминланади.
1.4. Тез тиббий ёрдам станциялари майдони ва хоналарнинг техник ҳолатлари бўйича жиҳозланиши амалдаги санитария-гигиена меъёр ва қоидалари талабларига жавоб бериши шарт.
1.5. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун чиқаётган бригадалар сифатли тиббий ёрдам кўрсатиши учун врачларни ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар асосида жиҳозланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |