Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Беморларни парвариш қилишдаги санитария-эпидемияга қарши тадбирлар


Download 386.78 Kb.
bet37/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

3. Беморларни парвариш қилишдаги санитария-эпидемияга қарши тадбирлар
3.1. Ҳар бир бўлимда хизмат қилувчи ходимлар учун алоҳида маиший хизмат хоналари (гардероб, душхона, овқатланиш ва дам олиш хонаси ҳамда хожатхона) бўлиши керак.
3.2. Гардеробхонада махсус иш кийимлари ва ходимни уй кийимларини сақлашлик учун алоҳида жойлар ажратилиши лозим.
3.3. Бир бўлимда ишлайдиган ходим бошқа бир бўлимга халат, тапочка ва ниқобини алмаштирмаган холда ўтиши таъқиқланади.
3.4. Ишловчи ходим беморни ҳар доим кўрикдан ўтказгандан кейин, беморни ажратмаларига ёки ифлосланган чойшабларига ва идишларига тегилганда қўлини совунлаб ювиб тери антисептиклари билан зарарсизлантиради.
3.5. Халатлар, қолпоқлар (рўмоллар) камида 1 ҳафтада 2 марта, агар ифлосланадиган бўлса ўша заҳотиёқ алмаштирилади.
3.6. Беморни парваришлаётган ходимни палатада, йўлакларда овқатланиши қатъий таъқиқланади.
3.7. Нафас аъзолари юқумли касалликлари билан касалланган беморлар ётган палатага кираётганда ёки тозалов ва бошқа респератор юқумли касалликларни эпидемик нохуш даврида ходим барча вақтда 4 қаватли ниқобни оғзи ва бурниларини тўла ёпган холда тақиб юриши мажбурийдир.
3.8. Бўлим мудирлари ва катта ҳамширалар томонидан юқумли касалликлар аломатлари булган, иситмалаётган, йўталаётган, аксираётган, ичак фаолияти бузилган ва ш.к. ходимларни ишга қўйилмайди.
3.9. Юқумли касаллик шифохонасида ёки бўлимида, юқумли касалликлар билан касалланган беморларни сони озлиги сабабли битта ходим турли хил юқумли касалликлар билан касалланган беморларга хизмат кўрсатганида аввало трансмассив инфекциялар билан касалланганларга, кейин юқумли ичак касалликлари, (шигеллез, салмонеллёз ва бошқалар) сўнгра вирусли гепатит билан оғриганларга ва охирида нафас йўллари инфекциялари билан касалланган беморларга хизмат кўрсатади.
3.10. Бир гуруҳдаги беморлар ётган жойга ўтаётган тиббий ходим халатини, қалпоғи (рўмол), тапочкасини алмаштириши шарт.
3.11. Юқумли касалликлар шифохоналарида беморларга ва ишловчи ходимларга ип матодан тикилган пойафзаллардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling