Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


VII. ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАЛАРДА (БЎЛИМЛАРИДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ


Download 386.78 Kb.
bet36/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

VII. ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАЛАРДА (БЎЛИМЛАРИДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
1. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) ШИИ профилактикасини ташкиллаштириш.
1.1. Ушбу бобда юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) комплекс ташкилий, даволаш профилактика, санитария гигиена эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларни ўтказиш орқали ШИИни келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
1.2. Юқумли касалликлар шифохонаси (бўлим) турли юқумли касалликларга чалинган ва бу касалликларга гумон қилинган беморларни шифохонага ётқизиш учун мўлжалланган.
1.3. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) турли юқумли касалликлар билан оғриган беморларни бир-биридан алоҳидалашни, диагностик, даволаш-тадбирларини талаб этилган даражада санитария-эпидемияга қарши тартибларга амал қилган ҳамда даволанаётган беморларни ва барча ишловчи ходимларни ШИИ билан касалланмаслигини ва юқумли касалликларни шифохона ҳудудидан ташқарига тарқалмаслигини таъминлаш.
1.4. Ҳар бир юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) ҳар йили бош врач буйруғи билан юқумли касалликларни назорат қилиб бориш учун махсус ҳайъат тузилади.
1.5. Юқумли касалликлар билан касалланган беморларни ётқизиш бўлимларни ихтисоси бўйича ҳамда гумон қилинганлар ва ташхиси тасдиқланганлар алоҳида ёткизилади.
1.6. Юқумли касалликлар шифохонасининг ҳар бир бўлими бошқа бўлимларидан қатъий равишда алоҳидаланган бўлиши керак.


2. Қабул бўлимининг алоҳида жиҳатлари.
2.1. Ҳар бир юқумли касалликлар шифохонасидаги (бўлимида) Қабул бўлимларида камида 2 та кўрув ўтказиш хоналари бўлиши керак. Юқумли касалликлар билан оғриган беморларни кўп тармоқли шифохоналар қабул бўлимлари орқали ётказиш таъқиқланади.
2.2. Бўлимлардаги қабул кўрув бокслари сони бўлимдаги мавжуд ўринлар сонига қараб белгиланади.
2.3. Ичак инфекцияларига намуналар олиш учун алоҳида хона (жой) ажратилади, бу хона оқар сув билан таъминланади, шунингдек нажас массаларини зарарсизлантирилиб, тўкиб юбориш учун унитаз билан жиҳозланиши керак, бундан ташқари тувакдаги нажасдан намуна олиш учун стерилланган таёқчалар (қошиқлар) хамда тувакларни зарарсизлантириш учун идиш мавжуд бўлиши керак.
2.4. Ҳар бир кўрув хонасида шифохона худудидан кириш учун ва чиқиш учун алоҳида эшиклари бўлади.
2.5. Беморларни қабул қилиш алоҳида-алоҳида олиб борилади. Битта хонада икки ёки ундан ортиқ беморларнинг бир вақтда кутиб туриши бир хил турдаги юқумли касалликлардагина рухсат этилади.
2.6. Тиббий ходимлар (врач, ҳамшира, санитарка) учун кўрув ўтказиш хонасида (боксда) алоҳида халат, қалпоқ (рўмол) ва респераторлар ажратилган бўлади.
2.7. Тиббий ходим кўрув хонасига киришдан олдин халатини, қалпоғини ёки рўмолини, ниқобини (ҳаво томчи инфекциясида) алмаштиради, чиқаётганда халат ва рўмол ечилади, бу кийимлар иш вақти тугаши билан алмаштирилади, ниқоблар эса ҳар бир бемордан кейин алмаштирилиб турилади.
2.8. Кўрикдан ўтказиш хоналарида специфик даволаш бошлангунига қадар мажбурий тартибда лаборатория текширувлари учун материал йиғилади, унинг ҳажми дастлабки ташхис билан белгиланади.
2.9. Ҳар бир бемор мажбурий тартибда хамма турдаги педикулёзларга кўрилади ва бу хақида касаллик тарихига ёзиб қўйилади. Педикулёз аниқланган бемор хақида ҳудудий ДСЭНМга хабар етказади, беморни ва уни нарсаларини дезинсекциядан ўтказади.
2.10. Беморни ваннада ва душда ювинтириш кўрсатма бўлганда ёки беморни хоҳишига кўра амалга оширилади.
2.11. Беморни кийимлари махсус қопларга солиниб йиғилади ва кейинчалик дезинфекцион камерада зарарсизлантирилади.
2.12. Беморни нарсаларини камерали тозаловдан ўтказмасдан туриб қариндошларига бериб юборилмайди. Беморни кийим кечаклари юқтирувчи омил ҳисобланмайдиган юқумли касалликлар (қизамиқ, тепки, сувчечак, кўк йўтал, қоқшол, тумов ва бошқа ЎНК) билан касалланган беморларни нарсалари бундан мустасно, бундай беморлар нарсаларини камерали зарарсизлантирмасдан бериб юборилишига рухсат этилади.
2.13. Қабул бўлимида ҳар бир беморни қабул қилиб бўлгандан сўнг (ёки заруратга қараб) дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда намли тозалов ўтказилади. Тозалов анжомларидан фойдаланиб бўлингандан кейин тегишли йўриқномага мувофиқ зарарсизлантирилади, қуритилади ва махсус ажратилган жойда сақланади. Ҳар бир тозалов ўтказилгандан кейин латталар ювилади, қуритилиб махсус қопчаларга солиб сақланади.
2.14. Ҳар бир беморни кўришдан олдин ва кейин ходим қўлини мазкур Сан.ҚваМнинг 1-иловасига мувофиқ оқар сув билан совунлаб ювади.
2.15. Тиббий ходим қалпоқ кийганда ёки рўмол ўраганда сочларини тўла ёпиб туриши шарт.
2.16. Ваннадаги ювинди сувлар фақат ичак инфекциялари билан беморлар ювингандан кейин зарарсизлантирилади.
2.17. Мукаммал тозалов тадбирлари ушбу Сан.ҚваМнинг 3-иловасига мувофиқ ўтказилади.
2.18. Юқумли касаллик билан касалланган беморларни олиб келган транспорт шифохона ҳудудида махсус транспортларни зарарсизлантириш учун ажратилган жойда касалхона ходими (Қабул бўлими) куч ёрдамида зарарсизлантиришдан ўтказилади. Махсус майдонни юзаси тўлиқ, зич холатда (асфальт ёки бошқа билан) қопланган бўлиши ва ювинди сувлари оқиб тушишлиги учун нишоби олинган бўлиши ёки сувларни олиб чиқиб кетадиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Транспорт воситалари (машина, замбил ва бошқалар) дезинфекцияловчи эритмаларни гидропультга солиб ёки арткичларда 2 марта артиш йўли билан зарарсизлантирилади. Беморни олиб келган транспорт воситасини дезинфекция қилинганлиги тўғрисида беморни қабули ёзилган журналга ва транспортларни зарарсизлантирилганлигини қайд этиб бориш дафтарига ёзиб қўйилади
2.19. Транспорт воситасини зарарсизлантиришдан ўтказилганлиги тўғрисида қабул ҳамшираси ёки дезинфекторни имзоси билан маълумотнома берилади ва хайдовчини йўл варақасига махсус муҳр қўйилади, транспорт дезинфекция қилинганлигини кўрсатиб транспорт воситаларини шифохона ҳудудидан зарарсизлантирилмасдан чиқариш таъқиқланади.
2.20. Қабул бўлими ходими иш якунлангандан кейин санитария тозаловидан ўтади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling