Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Талабга жавоб бермайдиган архитектура-режалаштириш қарорлари


Download 386.78 Kb.
bet33/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

Талабга жавоб бермайдиган архитектура-режалаштириш қарорлари:
- хоналарни таркиби ва майдонларини етарли эмаслиги;
- технологик кетма-кетликларни бузилиши;
- ҳаво кириш-чиқиши вентиляцияси тизимининг йўқлиги.
Ишни ташкил этишдаги бузилишлар:
- стационардаги беморлар сонини меъёрдан ошиб кетиши;
- сув ва канализация тизимидаги авария ҳолатлари, иссиқ ва совуқ сув таъминотидаги узилишлар, иссиқлик ва электр энгергия таъминотидаги бузилишлар;
- ҳаво кириш-чиқиши вентиляцияси тизимининг бузилиши.


Моддий-техник таъминоти етишмовчилиги:



  • тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар, шу жумладан, бир маротаба ишлатиладиган буюмларнинг (катетерлар, нафас олиш найчалари ва бошқалар) етишмаслиги;

  • асбоб-ускуналар, боғлов материаллари, дори воситаларининг етишмаслиги;

  • ўрин-тўшак тўпламлари, дезинфекцияловчи воситалар етказиб берилишидаги узилишлар.

Эпидемияга қарши тартибларни бузилиши:
- чақалоқлар ва туққан аёлларни тегишли стационарларга ўз вақтида ўтказилмаслиги;
- бир марта фойдаланиладиган тиббий жиҳозларни қайта ишлатилиши, овқатлантириш, тери қопламалари ва кўзларга ишлов бериш учун идишларнинг алоҳида ишлатилмаслиги;
- жорий ва якунловчи дезинфекция, стерилизация ва бошқа қоидаларнинг бузилиши;
6.6.4. Эпидемиологик нохуш оқибатларни келтириб чиқарувчи дарак берувчи аломатлар аниқланганда ДПМ эпидемиологи шошилинч равишда туғруқ комплексини (бўлимини) бош врачи ва Давлат санитария-эпидемиологик назоратни олиб борувчи ташкилотни эътиборига барча маълумотларни етказади. Қонун бузилишларини бартараф этиш чоралари кўрилади. Барча профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кучайтирилади.
6.6.5. Касаллик тарқалишига сабаб бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этилмаётган бўлса, жумладан эпидемияга қарши тартибларни қўпол равишда бузилиши аниқланса туғруқ комплекси (бўлимини) ишини тўхтатиш масаласи қўйилади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling