2. Беморларни (жабрланганлар) ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар
2.1.Беморлар ёки жабрланганларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари (кейинчалик -тез ёрдам машиналари) ўрнатилган талабларга мувофиқ рангли бўёқда ва товуш сигнализациялари(сирена) бўлиши керак.
2.2. Тез ёрдам кўрсатиш машиналари Давлат йўл харакати хавфсизлиги идораларидан рўйхатдан ўтган бўлиши шарт. Тез ёрдам машиналарининг рақамли белгилари тоза бўлиши, камида 10 метр масофадан фарқлай оладиган бўлиши лозим.
2.3. Тез ёрдам машинаси салонига тўсиқсиз кириш ва замбилларни юклашни таъминлайдиган орқа ва ён эшиклари билан жиҳозланган бўлиши керак. Эшиклар уларни очиқ ва ёпиқ ҳолатда қайд этувчи тўхтатгич мосламасига эга бўлиши керак.
2.4. Тез ёрдам кўрсатиш машиналари салони шифтида ишчи ҳолатдаги ёриткичлар бўлиши керак. Бемор жойи ёритилиши энг ками 100 Лк, атрофи эса энг камида 50 Лк бўлиши лозим.
2.5. Салондаги пол текис бўлиши ва (0,5 смдан ортиқ чуқурликда) тирқишлари ва тўғридан-тўғри тешиклари бўлмаслиги керак. Пол элементларининг бирикиши зич ёпиладиган бўлиши керак.
2.6. Салон поли сув ўтказмайдиган, сирпанмайдиган, антистатик материаллардан қилинган бўлиши лозим.
2.7. Салоннинг ён панеллари силлиқ бўлиши, ён панеллар чоклари букланмаслиги, панелларни бириктирувчи конструктив элементлари салон ичига чиқиб қолмаслиги керак.
3. Тез ёрдам машинаси салони санитария ҳолатига қўйиладиган талаблар.
3.1. Тиббий жиҳозларни, ускуналарни, мебелларни ўриндиқларни, замбилларни ҳамда ёстиқчаларни юзаларида чанг, қон доғлари, нажас ва бошқа ифлослантирадиган нарсаларни доғлари бўлмаслиги керак.
3.2. Тез ёрдам машинаси салонида ҳеч қандай чиқинди, ахлатлар бўлмаслиги керак. Фойдаланилган бир мартали тиббий буюмлар қопқоғи ёпилган махсус контейнерларда туриши лозим.
3.3. Тез ёрдам машинасининг салонидан газни, бензинни ва тамаки тутунини ҳиди келмаслиги керак.
4. Тез тиббий ёрдамни кўрсатишни ташкиллаштиришга қўйиладиган талаблар.
4.1. Тиббий ходимнинг махсус кийимлари (медицина халати, костюмлари)да қон доғлари ва ифлос нарсаларни изи бўлмаслиги керак.
4.2. Беморни кўрикдан ўтказаётганда, кўраётган тиббий ходимнинг қўллари тоза ҳолатда бўлиши лозим.
4.3. Тиббий муолажаларни ўтказаётганда, фойдаланиладиган тиббий анжомлар ва материаллар стерил ҳолатда бўлиши лозим. Фойдаланиладиган тиббий қўлқоплар, шприцлар, игналар, бинтлар ва бошқа бир марта ишлатиладиган воситаларни бевосита фойдаланишдан олдин ҳимоя ўрамлари очилиши шарт.
4.4. Тиббий ходим ёрдам кўрсатаётган беморга унинг касаллиги (травмаси)ни аниқлаб ташхис қўйгандан кейин бу тўғрида беморга (жароҳат олганга) маълум қилиниши керак, агар у рози бўлса, унинг оила аъзоларига ҳам, шунингдек, кўрсатиладиган тиббий ёрдамни вариантлари тўғрисида ҳам айтилади.
4.5. Бемор (жабрланувчи) шифохонага ётишдан воз кечган тақдирда ёки унинг зарурати бўлмаган тақдирда тиббиёт ходими унга шифохонага ётқизишдан воз кечиш ҳақида ҳужжатни имзога тақдим этиш керак.
4.6. Ҳаётий муҳим фаолияти бузилган беморлар қабул бўлимига кирмасдан реанимация блокига ётқизилади.
4.7. Бемор юқумли касалликлар бўлимига ёткизилганда №058/у ҳисоб шакли тўлдирилади. Юқумли касалликлар, овқатдан, касби билан боғлиқ ҳамда заҳарланишларда, эмлаткилардан кейинги муайян вакцинага хос бўлмаган реакциялар тўғрисида ҳудудий давлат санитария эпидемиология марказига хабарнома юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |