Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
Эслатма:Педикулёзга қарши тўплам барча муассасаларда бўлиши шарт. Педикулёзга қарши воситалар ёрлиқларида ва сертификатларида кўрсатилган муддатларига қараб янгиланиб турилади. Тўпламда 1-2 турдаги бош битига қарши ва 1-2 турдаги дезинсекция ўтказувчи воситалар сақланиши кифоя қилади.
3.10. Жиҳозлар ва буюмлар ювиш ва зарарсизлантириш учун қулай бўлиши лозим. 3.11. Ҳар йили 1 майдан 31октябргача бўлган муддат ичида психоневрологик, наркологик диспансерларда ётганлар ва бошқа соҳадаги ДПМга ичак тизими фаолиятида бузилиши билан мурожаат қилган шахсларни клиник–эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ вабо касаллигига текширилади. 3.12. Нажас копрологияси клиник кўрсатма бўйича ўтказилади. Қабул бўлимида (айниқса, болалар бўлимларида) копрология шубҳали бўлганда нажас бактериологик текширув ўтказишга юборилади, копрология натижаси махсус дафтарга қайд этиб қўйилади. Ташхис аниқлангунига қадар бемор изоляторда ётқизиб турилади. 3.13. Шифохонага бола ва парвариш қилувчи шахс ётқизилаётганда тери копламлари, шиллиқ пардалар, болалардаанус (шилиниш борлигини аниқлаш учун) юқумли касалликни истисно қилиш учун кўрилади. 3.14. Ичак гуруҳига текширув клиник эпидемиологик кўрсатмага мувофиқўтказилади. 3.15.Бемор юқумли касалликларга гумон қилинганда қабул бўлимидаги диагностик палатага ёки боксга ташхис аниқлангунига қадар ётқизилади. Ташхис аниқланганда бемор юқумли касалликлар бўлимига ўтказилади ёки бўлимга ётқизилади. 3.16. Қабул бўлимида махсус ажратилган совуткичда шифохонанинг барча бўлимлари учун тана ҳарорати кўтарилувчи беморларни (3 ва ундан ортиқ кун) безгак, тиф-паратиф ва риккетсиоз касалликларига гемокультура намуналарини олиш учун озуқа муҳит ҳамда бошқа муҳитлар сақланади. Флаконларда албатта уларнинг сақланиш муддатлари кўрсатилиши шарт. Гемокультурага қон иситмаланишнинг 1- ҳафтасида олинса 10мл, 2-ҳафтасида олинса15мл ва ҳоказо, 10 мл қон олинса 100 мл озуқа муҳитга, 15 мл қон олинса 150мл озуқа муҳитга яъни 1:10 нисбатда стерил шароитдаэкилади. Бундан ташқари совуткичда ахлат массасини олиш учун махсус консервантлар сақланади. Намуналар натив ҳолда олинса (консервант кўшилмаса) лабораторияга 2 соатдан кечиктирилмасдан, (агар консервант қўшилган бўлса–кун давомида) қаерга, қайси куни, соати кўрсатилган йўлланма ҳужжат билан олиб келиниши керак. 3.17. Беморлар паразитар касалликларга амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ текширилади. 3.18. Бемор усти плёнка билан қопланган кушеткада кўрикдан ўтказалади. Бемор қабул қилганидан сўнг кўринадиган даражада ифлосланиш бўлса кушетка устидаги клёнка 0,5 фоизли хлор сақловчи воситалар билан ёки бошқа турдаги дезинфекцияловчи воситалар шимдирилган латта билан артилади. Фойдаланилган латта ювиб қуритилиб, қуруқ ҳолатда қопчаларга тахлаб солиб қўйилади. Фойдаланилган шпателлар 0,5 фоизли таркибида хлор бирикмаси бўлган эритмага (ёки бошқа турдаги дез.эритмага) 10 минутга солинади, ювилиб МСБда стерилизация ўтказилади, бир марта фойдаланиладиган тиббий буюмлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида утилизация қилинади. Термометрлар фойдаланилгандан сўнг совунли сувда ювилади ва қуруқ ҳолатда сақланади. 3.19. Қабул бўлимида жорий тозалов 1 кунда камида 3 марта шундан бир мартаси дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида ўтказилади. Фойдаланилган тозалов ўтказиш жиҳозлари зарарсизлантирилиб, алоҳида ажратилган махсус жойларда сақланади. 3.20. Барча ДПМларини қабул бўлимларида юқумли касалликларни ҳисобга олиш (Ф.60 Леч) журнали бўлиши шарт. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling