Ўзбекистон республикаси саноат хавфсизлиги давлат қЎмитаси қозонларни соз ва бехатар ишлатиш бўйича
Download 24.98 Kb.
|
Қозонларни хавфсиз ва бехатар ишлатиш бўйича эслатма кичик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОШКЕНТ 2020 Умумий ҳолатлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҚОЗОНЛАРНИ СОЗ ВА БЕХАТАР ИШЛАТИШ БЎЙИЧА Қ Ў Л Л А Н М А (0,7 кгк/см2 (0,07 МПа) атмосфера босимидан юқори бўлмаган босимда ишловчи буғ қозонлари ва сув ҳарорати 115 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда ишлайдиган сув иситиш қозонлари учун) ТОШКЕНТ 2020 Умумий ҳолатлар Мазкур эслатма Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2020/2021 йилларда ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлашни таъминлаш, санитар тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари”га, “Сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва ортиқча босимли буғ қозонларининг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари”га (Собиқ СССР Уй-жой коммунал хўжалик вазирлигининг 1978 йил 15 майдаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган*) ва “Қозонхона ускуналари-қурилиш талаблари ва қоидалари”га (Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг 1999 йил 16 февралдаги 11-сонли буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ ишлаб чиқилган. Мазкур эслатма республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа вазирликлари тасарруфидаги қозонхона ва қозонлар учун таалуқлидир. Мазкур эслатма қуйидаги иситиш мосламалари учун қўлланилади: -0,7 кгк/см2 (0,07 МПа) атмосфера босимидан юқори бўлмаган босимда ишловчи буғ қозонларига; -сув ҳарорати 115 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда ишлайдиган сув иситиш қозонларига; -115 0С дан юқори бўлмаган сувларни иситиш учун мўлжалланган сув иситгичларига. Мазкур эслатма корхона ва муассасадаги қозон ускуналари устидан техник назоратни амалга оширувчи жавобгар шахслар, муҳандис-техник ходимлар учун тегишли бўлиб, фаолияти давомида қўллаши мумкин. Мазкур эслатмада қуйидаги атамалар ва асосий тушунчалардан фойдаланилган: иситиш қозони - ёпиқ идиш асосидаги қурилма бўлиб, унда иссиқлик элтувчи (кўпинча сув ёки буғ) берилган ҳароратгача қиздирилади ва истеъмолчиларни иссиқлик ва (ёки) иссиқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. сув иситгич - ёпиқ идиш асосидаги қурилма бўлиб, унда атмосфера босимидан юқори бўлган иссиқлик элтувчи буғ ёки иссиқ сув билан керакли ҳароратгача қиздирилади ва истеъмолчиларни иссиқлик ва (ёки) иссиқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. _______________________________________________________________ *Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли қарорига мувофиқ,Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунига қадар, Собиқ СССРнинг қонуности ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси конституциясига зид бўлмаган тақдирда амал қилиши белгиланган. Download 24.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling