Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги


PITYRIASIS ALBA БИЛАН КАСАЛЛАНГАН


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/42
Sana11.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1089036
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
Маржона монографияцияси 2023.1

PITYRIASIS ALBA БИЛАН КАСАЛЛАНГАН 
БЕМОРЛАРДА Д ВИТАМИНИ 
ТАНҚИСЛИГИ/ЕТИШМОВЧИЛИГИ 
 
Олдинги бобларда биз РА билан касалланган беморларга 
зардобдаги умумий IgE ошган миқдори ва Ўзбекистонда кенг 
тарқалган ичак паразитларини юқтирганликнинг аниқ юқори 
даражаси хос бўлишини биринчи марта кўрсатиб бердик. Шу 
билан бирга, IgE ошган миқдори паразитлардан холи бўлган РА 
билан касалланган беморларда ҳам аниқланади, лекин паразитлар 
зардобдаги IgE зичлигини сезиларли оширади, паразитларни йўқ 
қилишга олиб келувчи муолажа эса даволанганларнинг 60 
фоизида РА касаллигининг кечишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Бу тўлиқ соғайиб кетишда ёки гипопигментatsiя жойларининг 
(ГЖ) сони/жадаллиги камайишида ва бир вақтнинг ўзида умумий 
IgE миқдорининг пасайишида ифодаланди. РА билан касалланган 
беморларда аллергик муҳит мавжуд бўлиши ва у йўлдош 
паразитозлар томонидан сезиларли даражада кучайтирилиши 
ҳақида хулоса қилинди. Паразитларни йўқотиш ҳамда соғайиш 
ва/ёки клиник кўрсаткичларнинг яхшиланиши умумий IgЕ 
миқдорининг аниқ пасайиши билан бирга кечди, бунда энг кўп 
клиник натижага эришиш муддатлари (6 ҳафтадан сўнг) умумий 
IgE миқдорининг энг кўп ифодаланган пасайишига тўғри келди, 
айни 
пайтда 
қатор 
ҳолатларда 
бу 
даража 
назорат 


67 
кўрсаткичларидан юқори бўлди. Афтидан, ташҳисланган 
паразитлардан ташқари,
РА билан касалланган беморларда биз томондан таниб 
олинмаган қўзғатувчилар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 
мавжудлиги ва фаоллиги паразитларга қарши муолажанинг 
самарадорлигини чеклайди. Улар қаторига Д витамини 
танқислиги/етишмовчилигини киритиш мумкин. Бу фаразни ДВ 
танқислиги/етишмовчилиги ҳолатини тузатишнинг аллергик 
касалликлар кечишига, шу жумладан IgE миқдорининг 
пасайишига ҳам ижобий таъсири ҳақидаги муайян маълумотлар 
қўллаб-қувватлайди [Quirk et al., 2016]. 
Дунё аҳолисининг катта қисми ДВ етишмовчилигини 
бошидан кечирмоқда, ҳатто иқлим шароитларига кўра 
Ўзбекистонга яқин Эрон ва БАА каби қуёшли кунлар сони кўп 
бўлган жануб мамлакатларида ҳам, улар аҳолисида ДВ 
танқислиги мос равишда 62 ва 33,2 фоизни ташкил этган [
et 
al., 2019]. Авваллари ДВ фақат кальцийни ўзлаштириш ва унинг 
гомеостазини, суяклар моддалар алмашинувини тартибга 
солишда иштирок этади, деб тахмин қилинарди. Д витаминининг 
организмдаги янги вазифалари, яъни иммунитет реакцияларида 
қатнашиш, унинг оксидланишга қарши, микробларга қарши, 
яллиғланишга қарши хусусиятлари аниқланди. Бугунги кунда ДВ 
инфекцион, аутоиммун, аллергик, онкологик, дерматологик ва 
бошқа касалликларда жадал ўрганилмоқда. ДВ танқислиги 
ривожланиши хавфи юқори бўлган гуруҳларга кексалар, қанд 
касалига йўлиққанлар, сурункали буйрак касаллиги ва 
мальабсорбция билан касалланган одамлар киради [Dominguez LJ 
et al., 2021]. Мальабсорбция ичак паразитозлари учун хос бўлиб 
[Cергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар, 2016; Halliez et al., 2013], РА 
билан касалланган беморларда биз томондан аниқ кўпроқ 
ташҳисланди. ДВ миқдорининг аллергик касалликлар оғир 
кечиши билан бевосита боғлиқлиги ҳамда бу беморларда ДВ 
дори воситалари қўлланишидаги ижобий натижани кўрсатиб 
берувчи бир қатор тадқиқотлар мавжуд [Quirk et al., 2016]. 
Масалан, ДВ танқислигининг атопик дерматит билан 
боғлиқлигини ўрганиш учун бир неча тадқиқотлар ўтказилган 
эди. Бироқ олинган натижалар бири бошқасини инкор қилиб, 


68 
айниқса катта фарқлар катта ёшли ва кичик ёшли (болалар) 
беморлар ўртасида кузатилди. Кореянинг катта ёшли аҳолиси 
орасида ўтказилган кенг миқёсли тадқиқот ДВ паст миқдори 
билан атопик дерматит ўртасида боғлиқлик мавжудлигини 
кўрсатди. Аксинча, Данияда ўтказилган клиник тадқиқотлар ДВ 
миқдори ва аллергик касалликлар ўртасида боғлиқлик йўқлигини 
кўрсатди. Д витаминини ва унинг аллергик тери касалликлари 
патогенезидаги 
ўрни 
юзасидан 
ўтказилган 
бир 
қатор 
тадқиқотларни мета-таҳлил қилиш аллергияси бўлган болаларда 
ДВ танқислиги фоизи катталардагига қараганда аниқ юқори 
эканини кўрсатди. Аллергия касалликларининг тарқалганлик 
даражаси ҳам болаларда аниқ юқоридир. Катталардан фарқли 
ўлароқ, аллергия касалликлари бор болаларда аллергеннинг тери 
ва ичак орқали кириб келиши хавфи юқори бўлиб, ДВ миқдори 
аниқ анча паст. Болаларда аллергия касалликлари даражаси 
юқорилигини ва оғир кечишини шу билан изоҳлаш мумкин [Kim 
MJ, Kim SN et al., 2016]. 
РА билан касалланган беморларда аллергик муҳитнинг 
юқори даражадалиги ҳисобга олинса, РА патогенезида ДВ 
танқислигининг 
ўрнини 
ҳамда 
унинг 
танқислиги/ 
етишмовчилигини тузатиш ижобий таъсирга эгалиги эҳтимолини 
ўрганиш учун барча асослар мавжуд. РА билан касалланган 
беморларда ДВ миқдорини аниқлаш натижалари 5.1-жадвалда 
келтирилган. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling