Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
5.1-расм IgE миқдорининг РА билан касалланган беморлар қон зардобидаги зичлигига боғлиқлигини намойиш қилади 71 IgE миқдорининг РА билан касалланган беморлар қон зардобидаги зичлигига боғлиқлигини намойиш қилади: ДВ етишмовчилиги ва танқислиги билан IgE миқдори 301-600 ва ≥600 ME/мл оралиғида бўлганда, умумий сони мос равишда 9,9±2,6% ва 32,4±7,6% ва 21,3±3.5% ва 48.7±8,2% (Р<0.05) ни ташкил этди. Олинган маълумотларни витилиго билан оғриганлардаги ўхшаш маълумотлар билан қиёслаш муайян аҳамият касб этди (5.2-расм). 5.2-расм. Зардобдаги умумий IgE зичлиги турлича бўлган витилиго билан касалланганларда ДВ миқдори. IgE паст миқдори (≤50 МЕ/мл) ДВ зичлиги меъёрда бўлган витилиго билан оғриган бир нафар беморда ва ДВ етишмовчилиги бўлган 9,5±6,3% беморда аниқланди. ДВ етишмовчилиги бор 61,9±10,5% ва 28,5±9,8% витилиго билан оғриган беморда умумий IgE миқдори мос равишда 51-100 МЕ/мл ва 101-300 МЕ/мл ни ташкил қилди. ДВ танқислиги бор 25±15,3% ва 75±15,3% витилиго билан оғриган беморда умумий IgE миқдори мос равишда 51-100 МЕ/мл ва 101-300 МЕ/мл ни ташкил қилди. Витилиго билан касалланганлар гуруҳида IgE миқдори 300 МЕ/мл дан юқори аниқланмади (5.2-расм). Кўринишича, бу 72 витилиго патогенезида аутоиммун жараёнларнинг доминантлиги ва аутоиммун реакцияларда IgE муайян даражада иштирок этиши ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ [Maurer M. et al., 2018]. Эҳтимол, Д витаминининг витилиго патогенезидаги ўрни фақат IgE билан боғланган эмас, балки депигментatsiянинг IgE жавобини қўзғатишга қараганда кўпроқ барқарор хусусиятга эга аутоиммун реакциялари билан боғлиқ бўлган бошқа механизмлари орқали ифодаланса керак ва тери пигментatsiяси жараёнлари билан бевосита боғлиқ бўлса керак. Масалан, Charoenngam N., Holick M.F. (2020) витилиго билан касалланган беморларнинг 25-75 фоизида Д витамини 6 ойлик курсидан сўнг репигментatsiяни юзага келтирдилар. Олинган маълумотлар РА билан касалланганларда ДВ танқислиги/етишмовчилигини тузатиш зарурлигини кўрсатади. ДВ суткалик дозалари борасида турли тиббиёт бирлашмаларининг тавсиялари бир-биридан фарқ қилади. Тиббиёт институти маълумотларига кўра, суткалик эҳтиёж ҳаётнинг биринчи йилида 400 МЕ, 12 ойликдан 70 ёшгача 600 МЕ ва ≥70 ёш кишилар учун 800 МЕ ташкил қилади. Америка эндокринологлари жамияти ҳаётнинг биринчи йилида кунига 400 дан 1000 МЕ гача ва кейинги даврда кунига 600 дан 1000 МЕ гача тавсия қилади. Шунингдек, жамиятда Д витаминининг организмдаги меъёрий даражалари борасида ҳам турли фикрлар мавжуд. Тиббиёт институти 20 нг/мл Д витаминининг соғлом ва етарли миқдорини кўрсатувчи қуйи чегара деб белгиласа, Америка эндокринологлар жамияти ≤20 нг/мл даражани Д витамини танқислиги деб, 20-30 нг/мл – етарли бўлмаган, 30 нг/мл дан юқори қийматларни эса меъёрий даража деб баҳолайди. ДВ танқислиги/етишмовчилигини тузатиш самарадорли- гини баҳолаш учун биз РА билан касалланган ва ДВ танқислиги бор 7 нафар ва ДВ етишмовчилиги бор 36 нафар беморни, паразитлар йўқ қилинишига қарамай, паразитларга қарши муолажага жавоб қайтармаган (РА билан касалланган, паразитлар юққан ва паразитларга қарши даволашдан ўтган 108 нафар бемордан) 43 нафар беморни танлаб олдик. Уларда умумий IgE даражасининг даволашгача бўлган қийматларга қараганда камайиши, лекин IgE меъёрий қийматларидан аниқ юқори кўрсаткичлари қайд этилди. Ундан ташқари, ДВ 73 танқислиги/етишмовчилиги бор, паразитлардан холи ва умумий IgE миқдори юқори бўлган 20 нафар РА билан касалланган беморда Д витамини даражасини тузатиш ўтказилди. Беморларнинг барчаси 2 ойлик ДВ курсини олди. Ҳар кунлик ДВ дозаси 5 ёшдан 8 ёшгача бўлган беморларда – 1000 МЕ/сут., 9 ёшдан 14 ёшгача – 2000 МЕ/сут. Даволашдан олдин РА беморларда умумий IgE, ДВ миқдори, ичак паразитларини юқтирганлик бор-йўқлиги аниқланди ҳамда улар ичак паразитларининг юқиш йўллари билан таништирилди, ичак паразитозлари профилактикаси ҳақида ахборот варақаси билан таъминланди, улардан очиқ сув ҳавзаларида чўмилишдан сақланиш ва сузиш бассейнларига бормаслик сўралди. Бу чора ичак паразитлари билан қайтадан зарарланиш хавфини камайтиради, чунки сув омили лямблиоз тарқалишида муҳим ўрин тутади. Натижалар 5.3-жадвалда тақдим этилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, 2 ойлик ДВ курси IgE юқори даражали беморлар сони камайишига олиб келди, бу тўлиқ соғайишга ва ГЖ сони/жадаллиги паст бўлишига сабаб бўлиб, клиник кўрсаткичларда акс этди. Ижобий ўзгаришлар жами 16 нафар (32%) беморда олинди. Шунга ўхшаш натижага РА билан касалланган ва бошидан паразитлардан холи бўлган беморларда 2 ойлик курс натижасида эришилди. Ижобий ўзгаришлар 6 нафар (30%) беморда олинди. Натижа барқарор хусусиятга эга бўлди (кузатиш муддати курс якунланганидан сўнг 2 ой). ДВ танқислиги/етишмовчилигини тузатишдан олинган натижа аллергия касалликларини назорат қилишда Д витаминининг ўрни [Quirk et al., 2016] ҳамда таркибида аниқ иммуносупрессив ва аллергияга қарши, бироқ қўлланиши жиддий қўшимча таъсирлари туфайли чекланган такролимус дори воситаси мавжуд бўлган 0,1% ва 0,03% фоизли малҳамларни маҳаллий қўллашнинг самарадорлиги [Luger et al., 2021] ҳақидаги адабиётларнинг маълумотларига мос келади. Зардобдаги ДВ миқдорини ва умумий IgE даражасини таққослаш бу қийматларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатади: РА билан касалланган ва ДВ миқдори меъёр чегарасида бўлган беморларнинг барчасида умумий IgE даражаси 100 МЕ/мл кўрсаткичидан ошмади. 74 Қарама-қарши мунтазамлик ДВ миқдори паст бўлган РА билан касалланган беморларда аниқланди: зардобдаги умумий IgE зичлиги 301-≥601 МЕ/мл оралиқда мос равишда ДВ етишмовчилиги/танқислиги бор 31,9±4,0% ва 81.0±6,4% (Р<0,01) РА беморларида аниқланди. Ушбу маълумотлар Д витаминининг IgE даражасини назорат қилишдаги ўрни ҳақида ва, бинобарин, унинг РА патогенезида иштирок этиши ҳақида хулоса қилишга имкон беради. Д витаминининг РА патогенезида аллергия механизмларини ривожлантиришдаги аҳамиятига оид маълумотларимиз Д витамини атопик касалликларнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатиши [Rajakulendran M. et al 2018] ва ДВ гуморал IgE-жавобни назорат қилиши ҳақида [Lindner et al (2017)] маълумотлари билан тасдиқланади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling