Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
Муаммонинг долзарблиги.
Турли кўринишдаги паразитар касалликларда кальций ва витамин D етишмовчилигиниг учраши бугунги кунда жаҳон миқёсида ҳар хил ёшдаги беморлар орасида учраш даражаси, қолдираётган асоратлари, келтираётган тиббий, ижтимоий, иқтисодий зарари ҳисобига назарий ва амалий тиббиётнинг долзарб моаммолари қаторига киради. Жаҳон миқёсида муаммо кальцийнинг миқдори болалар ва катталарда ўрганилган унинг етишмовчилиги натижасида келиб чиқадаган асорат ва камчиликларнинг долзарб эканлиги кўрсатилган, лекин паразитар касалликларида кальцийнинг миқдори ўрганилмаган. Бутун дунёда витамин D ва калций етишмаслигининг кенг тарқалиши,касаллик патогенизининг кýпайиши, кýплаб органлар ва тизимларнинг зарарланиши нуқтаи назаридан бу муаммони қайта кўриб чиқишни, бу соҳада тадқиқотлар олиб боришда илмий қизиқиш билди- ради.Организмнинг умумий массасини 2% ини калций ташкил этади. Россия Федерatsiясида болалар орасида 30-76% кальций етишмовчилиги кузатилади. (Н.И. Тайбулатов 2008.) Витамин Д ва кальций етишмовчилиги балаларнинг иммун тизимига салбий таьсир кýрсатиши аниқланган.( Э.А. Потрокхова, Н.В. Соботюк,2014). Австралия олимлари маьлумотига кўра шимолий кенглик- ларда жойлашган мамлакатларда болаларнинг 94%ида гипокальцимия, шуларнинг 86% ида рахит белгилари кузатилади. Экваториал зоналар ахолисининг кўпчилигида қондаги калций миқдори 30 нг/мл дан юқори,аммо шунга қарамасдан ҳатто жуда қуёшли ҳудудларда: Саудия Арабистони, Австралия, Бирлашган Араб Амирликлари ,Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда 30%дан 50%гача қондаги калций миқдори 30нг/млдан паст даражани кýрсатади. ( С.В. Бочантсев, С.А. Голочалова, э.Е. Шлйкова, Н.Г. Мазҳукина 2014) Келтириган маълумотларига кўра «паразитар касалликлар кўп жиҳатдан тозаликка риоя килмаслик, сифатсиз тайёрланган озиқ-овқатлар истеъмол қилиниши ва мулоқотда юқадиган паразитозларнинг кўплиги натижасида витамин D, микроэлементлар етишмовчилиги ичак микробиотаси бузилиши 6 тери дисхромиясининг келиб чиқишига боғлиқ бўлади...» 1 . Паразитар касалликлар тўғридан тўғри инсоннинг ҳаёт тарзига жиддий таъсир қилади, овқат таркибидаги витамин D, микроэлементлар етишмовчилиги эса тери дисхромиясининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу сабабли тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг асоратлар хавф омилларни самарали даволашни такомиллаштириш замонавий инфектологиянинг энг муҳим муаммоли масалаларидан бири ҳисобланади. Жаҳонда тери дисхромияси билан ташхисланган беморларда клиник- патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг даволашни такомиллаштириш борасида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада тери дисхромияси ташхисланган беморларда оддий патоген ва гельминтлар билан инфекцияланишни, беморлар этиопатогенезида унинг компонентлари иштироки билан ичак протистофаунаси тузилишини, Pityriasis alba беморлари тери колонизatsiясини Malassezia spp. ва Staphylococcus spp., ичак паразитлари ва уларсиз тери дисхромияси аниқланган беморларда гуморал иммунитет ҳолати зардобли IgM, IgG, IgA, IgE даражаси ва D витамини етишмовчилигини ичак паразитлари билан инфекцияланган Pityriasis alba беморларида этиопатогенетик терапиясини ишлаб чиқиш ва самарадорликни баҳолаш учун кузатиш муддатини баҳолашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз тиббиёт соҳасини ривожлантириш тиббий тизимни жаҳон андозалари талабларига мослаштириш билан биргаликда, юқумли касалликларнинг асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизмати ва диспансеризatsiянинг самарали моделларини яратиш орқали, соғлом турмуш тарзини қўллаб- 7 қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш. .. » 2 каби вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг даволашни такомиллаштиришга қаратилган йўналишдаги илмий тадқиқотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 18 декабридаги ПҚ-4063-сон «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертatsiя тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling