Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
Ancylostomatidae
–контагиоз гельминтлар киради. Тропик ва субтропик иқлими бўлган мамлакатларда Wuchereriabancrofti гелминтлари учун оралиқ хўжайин бўлиб ҳар хил гуруҳдаги пашшалар хизмат қилади. Трематодлар инсон 20 организмига зарарланган гўшт, балиқ маҳсулотлари, моллюскаларни истеъмол қилиш орқали кириб бориши мумкин. Гельминтозларнинг тарқалишига нафақат табиий-иқлим, балки ижтимоий омиллар, хусусан миллий парҳез одатлари ёрдам беради[30,137-140-б;45,71-75-б]. Гельминтлар инсон танасининг деярли барча аъзо ва тўқималарини зарарлашга қодирдир. Гельминтларнинг жойлашган жойи уларнинг ривожланиш босқичига боғлиқ. Кўпгина гелминтлар учун (юзга яқин) паразитлик қиладиган жой ошқозон – ичак тракти бўлиб ҳисобланади, улар тизимнинг барча қисмларига жойлашиб олишлари мумкин. Кейинчалик аниқ патологик ўзгаришлар личинкалар ва гелминтларнинг ривожланиш босқичлари туфайли юзага келади. Личинкалар турли аъзо ва тўқималарда паразитлик қилишга ёки танада мураккаб мигрatsiя йўлини ўтказишга қодир, бунга албатта қўзқатувчининг локализatsiяси характерли. Личинкалар грануломалар (токсокароз, трихинеллез) шаклланиши билан капсуладан ўтиши мумкин, аммо кўпинча гелминтларнинг ривожланаётган босқичлари танада барқарор локализatsiя жойларига кўчиб кетади[30,137-140-б;45,71-75-б]. Бугунги кунда, паразитар касалликларда асосий патогенетик реакцияларнинг механизмлари маълум бўлганда, улар кўпгина аллергик кўринишларнинг сабабчиси бўладилар, овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларининг касалликларини келтириб чиқарадилар, бу эса ўз навбатида сенсибилизatsiяловчи ва иммунодепрессив таъсир қилиб, инфекцион ва соматик касалликлар учун шароит яратиб беради. Барча гельминтларнинг энг кенг тарқалган патологик таъсири аллергик ҳолат ва иммун тизимини бостиришдир. Гельминтлар ва уларнинг таркибий қисмлари бу аллергенлар бўлиб ҳисобланади, булар яллиғланишли ўзгаришларни келтириб чиқаради ва натижада IgE – антитаначаларнинг иммуносупрессив таъсирини ва уларнинг периферик қонда интенсив ишлаб чиқарилишини келтириб чиқаради. Буларнинг барчаси сурункали аллергик касалликларни яъни эшакэми, атопик дерматит, бронхиал астма индуцирлайди ва қўллаб қувватлайди. Албатта, гелминтозларни чиндан ҳам аллергик касалликлар деб таснифлаш мумкин эмас, аммо бу 21 касаллик патогенезида аллергия асосий касалликнинг бир компоненти эканлигини унутмаслик даркор[34,295-298-б;37,14- 20-б;66,81-83-б]. Гельминтозни келтириб чиқарадиган одам паразити-токсико-аллергик ҳамда авитаминоз ҳолатларини келтириб чиқаради. Қўзғатувчини биринчи бўлиб Бильхарц (1851) аниқлаган ва ниҳоят Бланшар (1891) томонидан тизимлаштирилган. 1851 йилда Египитда (Qohirada) менинитдан вафот этган 12 ёшли болани отопсияси пайтида Т. Бильгарц биринчи марта ичакда кичик ясси қуртларни – митти лента қуртларни кўрди. 1852 йилда ушбу гелминтларни В. Сайболд мустақил тур цестодлар гуруҳига мансублигини таъкидлаб ўтди. Аниқланган паразит узоқ вақтдан бери энг камдан-кам ҳолатларда учраб турган. Россияда ушбу паразитни одамларда топилганлиги тўғрисидаги биринчи маълумотни 1890 йилда В.А. Афанасьев берган. Бугунги кунга келиб, гименолепидоз нинг кенг тарқалганлиги аниқланди. Ҳар йили бир неча юз миллион одам бу касалликка чалинади. Зарарланганлар орасида 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар кўпчиликни ташкил этиб, булар орасида кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари, боғча болалар ҳамда мактаб- интернат болалари бор. Гелминтозлар ўчоқлари алоҳида оилаларга яшовчи кишиларга, казармага ва ётоқхоналарга яшовчи кишиларга кўпроқ аниқланади[3,394-400-б; 4,172-177-б]. Гельминтозлар кўпроқ қуруқ ва иссиқ иқлим бўлган минтақаларга (Марказий ва жанубий Америка — Мексика, Никарагуа, Аргентина, Бразилия, Перу, Шимолий Африка — Алжир, Египет, Судан, Эфиопия, Осиё - Исроил, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Пакистон, Тожикистан, Туркманистон, Қирғизистон, Қазоқистон, Корея, Индонезия, Ҳинд ва Тинч океани ороллари, Европа -Албания, Греция, Италия, Молдавия, Украина) рўйхатга олинган. Россияда гименолепидоз Шимолий Кавказ республикаларида , жанубий вилоятларда тез-тез учрайди. Сўнгги йилларда мўътадил иқлимли бўлган минтақаларда, асосан болалар уйлари ва мактаб интернатида (асосан Тожикистон Республикасида ) таҳсил олаётган болаларга рўйхатга олинган. Бундай ўчоқлар Москва, Ижевск шаҳарларида ҳам топилган [6,194-198-б,38,169-170-б]. 22 Шуни таъкидлаш жоизки, аскаридоз ўчоқларида гименолепидоз камдан-кам ҳолатларда учрайди. Бу хўжайиннинг ичак микрофлорасининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таркиби инвазия интенсивлиги ва паразитар гелминт турига қараб ўзгариб туради [21,80-84-б,;51,604-608-б]. Жахон Соғликни Сақлаш ташкилоти маълумотларига кура бугунги кунда дунёда жами ахолининг 1-2%га якини витилигога чалинган. Бу кўрсаткич турли давлатларда бир-бирига нисбатан озроқ фарқ килади. Россиялик мутахассис Ю.Н.Кошевенконинг (2002) берган маълумотига қараганда даволаш-профилактика муассаларига мурожаат қилган беморлар орасида витилигога чалинган беморларни Россияликлар (1735та) Украиналиклар (328та) Қозоқистонликлар (63та) ва Ўзбекистонликлар (62та) ташкил килган Тери дисхромияси бир қанча касалликларни ўз ичига олади: Ўзбекистонда гипопигментознинг асосан болалар ва ўсмирларни касаллантирувчи безарар шакли мавжуд бўлиб, у Ғарб адабиётида Pityriasis alba (PA) [Miazek et al., 2015], Ўзбекистонда эса витилиго ва Pityriasis versicolor деб таснифланади. PA тропик ва субтропик иқлимга эга бўлган мамлакатларда кенг тарқалган [El-Khateeb et al., 2014; Givler, 2021] ва гипопигментatsiянинг яққол намоён бўлмайдиган жойлари (ГЖ) билан тавсифланади, одатда овал ёки юмалоқ шаклда, кўпроқ юзда (асосан ёноқларда), қўллар ва тананинг юқори қисмида кўпроқ пайдо бўлади, баъзида беморларда енгил қичишиш кузатилади. Дастлаб ГЖ шаклланишида бироз вақт ўтгач йўқоладиган енгил гиперемия кузатилиши мумкин [Givler, 2017]. ГЖ териси буғдой ранг ёки қорачадан келган одамларда кўпроқ сезилади, кўпинча эркакларда учрайди [Uludag et al. 2016]. РА контагиоз касалликлар тоифасига кирмайди ва ҳозиргача ушбу касалликнинг юқумли этиологияси ҳақида ҳеч қандай кўрсатмалар йўқ. РАни икки турга бўлиш таклиф этилади: ривожланаётган жанубий мамлакатларга хос бўлган эндемик касаллик ва атопик дерматитли беморларда яллиғланишдан кейинги гипопигментatsiя билан боғлиқ ҳолатлар [Ruiz- Maldonado R. 2007]. РА беморларининг асосий шикояти ташқи кўринишдаги (косметик) нуқсондир, аммо шунга қарамай, беморларнинг ўзлари ва уларнинг ота-оналари, одатда, касаллик 23 намоён бўлганда кескин салбий ҳиссиётлар билан таъсирланадилар [Givler et a;, 2018,; Patel et al;. 2013]. РАнинг этиопатогенези аниқланмаган. РА ривожланишининг эҳтимолий механизмларини таҳлил қиладиган ягона илмий иш Givler et al., 2021 [ ] тадқиқоти бўлиб, у РА билан касалланган беморларнинг ГЖда терининг гистологик кўриниши атопик дерматитга хос бўлган ўзгаришларга ўхшашлигини кўрсатди. Сўнгги пайтларда РА билан касалланган беморларнинг терисида меланоцитлар динамикаси касалликнинг давомийлигига қараб тавсифланди. Биринчи ой давомида гистологик кўриниш кўпинча бир-бирига боғланган йирик меланоцитларнинг тўпланиши билан тавсифланди. Касалликнинг кейинги босқичида олинган тери биоптатларида меланоцитлар сонининг тобора камайиши, улар ҳажмининг кичрайиши ва дендрит ҳужайралардаги аҳамиятсиз ўзгаришлар аниқланди. Вақт ўтиши билан меланоцитлар ўртасида кўплаб меланосомалар аниқланди, бу эса меланосомаларнинг кератиноцитларга ўтишидаги бузилишларни акс эттириши мумкин [Karanfilian et al. 2020]. Дерматозларда тери микробиотасига доир тадқиқотлар жуда кам. Дисхромияда, улар жуда кам учрайдилар ва тери нормал микрофлорасининг таркибий қисмларига тегишли ҳамда I турдаги аллергик реакциялар билан боғлиқ бўлган Malassazea замбуруғларининг патоген салоҳиятини ўрганиш билан чекланади. Ушбу боғлиқлик РА [Saunte et al., 2020]. билан эмас, балки Pityriasis versicolor билан касалланган беморларда кузатилган. РА билан касалланган беморларнинг ичак микробиотаси ўрганилмаган. РА этиопатогенези тўғрисида аниқ тасаввур йўқлиги, одатда, самарасиз ва тизимсиз даволашда намоён бўлади. Даволашнинг асоси бўлиб беморни тинчлантиришга ҳаракат қилиш, фаоллиги паст кортикостероидлар, такролимус ва юмшатувчи моддаларни махаллий қўллаш ҳисобланади [Givler et al. 2020]. Шундай қилиб, РА ҳақида маълумотлар жуда кам. РА эпидемиологиясини таҳлил қилганда, тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда касалликнинг кўпроқ тарқалишига эътибор қаратилади [El- Khateeb et al.,2014; Givler, 2021]. Мазкур мамлакатлар, шунингдек, ичак паразитозлари кўп тарқалиши билан тавсифланади. РА беморларининг ичак паразитларини 24 юқтириши, шунингдек, ичак микробиомаси ва беморларнинг иммун ҳолати тўғрисида маълумот йўқ. Бизнинг тадқиқотимизда РА нинг ушбу жиҳатларини ўрганиш назорат гуруҳидан ташқари витилиго ва Pityriasis versicolor - тери дисхромияси бўлган беморларни ўз ичига олган иккита таққослаш гуруҳи иштирокида амалга оширилди. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling