Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги


§1.6. Ўзбекистон учун эндемик бўлган ичак патоген


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/42
Sana11.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1089036
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
Маржона монографияцияси 2023.1

 
§1.6. Ўзбекистон учун эндемик бўлган ичак патоген 
паразитлари 
Ўзбекистонда РА билан касалланган беморларда ичак 
паразитозларини ўрганишнинг мақсадга мувофиқлиги нафақат 
уларнинг Республикадаги эндемиклигига [Абдиев Т.А. ва 
ҳаммуаллифлар, 2007; Латйпов РР, 2011] ва ичак паразитлари 
билан зарарланиш даражаси юқори бўлган мамлакатларда РА 
тарқалиши, балки уларнинг ичак тўсиғи ҳолатига таъсири билан 
ҳам боғлиқ. Одамлар учун патоген бўлган уч турдаги ичак бир 
ҳужайралиларидан лямблия кенг тарқалган. Ўзбекистон ҳудудида 
С. рarvum фақат ОИВ инфекцияси билан касалланганлар орасида 
алоҳида ҳолларда аниқланган, Дав.сан.эпид.наз. Республика 
Маркази маълумотларига кўра эса E. Histolytica Қашқадарё 
вилоятида камдан-кам ҳолларда учрайди. 
Лямблиоз (Лз) - кенг қамровли клиник кўринишга эга бўлган 
– манифест кўринишидан аломатсиз шаклларга қадар - барча 
жойда мавжуд протозой инфекция. Кўпинча диарея, стеаторея, 
пальпatsiя пайтида эпигастрал соҳада оғриқ, газ ҳосил 
бўлишининг кучайиши, иштаҳанинг пасайиши, қоринда тутиб 
қолувчи оғриқлар кузатилади. Клиник жиҳатдан яққол шакллар 
аломатсиздан кўра камроқ учрайди. [Сергиев ВП. ва бошқ., 2016]. 
Лз ларнинг юқиш механизми ахлат-оғиз орқали амалга ошади. 
Тарқалиш йўллари – сув орқали, мулоқот орқали ва озиқ-овқат 
орқали. Сув омилининг аҳамияти G. lamblia цисталарининг 
патоген энтеробактерияларни самарали тарзда нобуд қиладиган 
хлор дозаларига чидамлилиги билан кучаяди [Cергиев В.П. ва 
ҳаммуаллафлар. 2016; WHO reg publ. Euroean series N 93. - 2002]. 


44 
Ламблия 
яшовчанлигининг 
мембранавий 
ҳазм 
қилиш 
жадаллигига боғлиқлиги ушбу ёш гуруҳида мембранавий ҳазм 
қилишнинг юқори жадаллиги туфайли болаларда лямблиоз 
инфекциянинг устун зараланишини ва жадаллигини белгилаб 
беради [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар. 2016]. 
Патофизиология Лз мальабсорбция, ичак ичидагиларнинг 
тезкор чиқиб кетиши, комменсал бактериялар тузилишидаги 
ўзгаришлар 
билан 
тавсифланади. 
G. 
lamblia 
ичак 
ўтказувчанлигини оширади. Ичак тўсиғининг энг муҳим 
вазифаларидан бири макромолекулалар (антигенлер ва бошқалар) 
сўрилишининг олдини олишдир. Ўтказувчанлик - эпителия 
тўсиғининг шикастланиши оқибати - макромолекулаларнинг 
қуйи тўқималарга кириб, яллиғланиш ёки юқори сезувчанликни 
келтириб чиқарадиган ортиқча ўтказувчанликка олиб келади 
[Tulyeu J. et al., 2019]. Ичак тўсиқлари функцияларини йўқотиш 
ўткир ва инфекциядан кейинги Лз асоратлар: безовталанган ичак 
синдроми ва сурункали чарчоқ асосида ётади [Сергиев В.П. ва 
ҳаммуаллифлар, 2016; Allain T., Buret A.G., 2020]. lamblia 
трофозоитларининг экскретор-секретор оқсиллари эпителий 
ҳужайраларининг апикал бирлаштирувчи комплекси (АБК) 
оқсилларига таъсир қилади, рекомбинант цистеин-протеазлари 
АБК оқсилларини (клаудин-1 ва 4, оклудин, β-катенин ва E-
кадерин) парчалайди. [Liu j.. et al., 2018]. Жиардиапин-1 деб 
аталадиган катепсинсимон энзим сифатида аниқланган G. lamblia 
сирт оқсили ҳужайралараро бириктирувчи таркибий қисмларни 
ва апоптотик механизмларни бузади. Санаб ўтилган ферментлар 
мажмуи G. lamblia вирулентлик омиллари сифатида қаралади 
[Ortega-Pierres et al.,2018]. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling