Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги


 Паразитологик ташҳислаш усуллари


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/42
Sana11.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1089036
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
Маржона монографияцияси 2023.1

2.2.2. Паразитологик ташҳислаш усуллари 
Асосий ва назорат гуруҳларига, шунингдек таққослаш 
гуруҳига киритилган шахсларда паразитологик ташҳислаш уч 
каррали копроскопия усулида ўтказилди. Камида 3 та ахлат 
намуналари Турдиев консерванти билан алоҳида идишларда 
йиғилган, улар таркибида 80 мл 0,2% натрий нитрит эритмаси, 10 
мл формальдегид, 2 мл глицерин, 8 мл Люгол эритмаси ва 250 мл 
дистилланган сув мавжуд. Консервант бир йил давомида бир 
ҳужайралилар 
цистлари 
ва 
гельминт 
тухумларининг 
сақланишини таъминлайди. 
Намуналар тахминан 3-4 кун оралиғида тўпланган, илиқ 
ахлат бир марта текширилган. Бундан ташқари, паразитларнинг 
йўқ қилинишини тасдиқлаш учун паразитар касалликларга 
чалинган РА беморларидан ахлат намуналари даволаниш 
тугаганидан кейин 2 ва 6 ҳафта ўтгач олинди. Cryptosporidium 
parvum (C. parvum) ни аниқлаш учун ахлат намуналари 
микроскопиядан 1 соат олдин алоҳида бўш идишларда йиғилган.
Паразитлар 
аниқланмаган 
ҳолатларда, 
паразитларни 
аниқлаш самарадорлигини тахминан 2 бараварга оширувчи I.S. 
Ritchii et al. модификatsiяланган концентрatsiялаш усули (1952) [] 
(эфирни этилацетат билан алмаштириш) қўлланилди. Центрифуга 
пробиркасига физиологик эритмали 5 мл 10% ли формалин
қуйилди, тахминан 1 г ахлат қўшилди, шиша таёқча билан 
яхшилаб аралаштирилди ва 2 мл этилацетат қўшилди. Пробирка 
резина тиқин билан ёпилган ва горизонтал ҳолатда 1 дақиқа 
давомида кучли силкитилди, 1500 айланиш тезлигида 3 дақиқа 
центрифугаланган. Юқори қисмида ҳосил бўлган тиқин пахта-
дока билан олиб ташланди, чўкмани силкитмасдан ва 1,5-2 мл 


51 
эритма қолдирган ҳолда формалин пипетка билан сўриб олинди. 
Йирик бўлаклар илмоқ билан олиб ташланди, чўкма фаол 
силкитилди ва микроскоп остида текширилди. 
Протозой инфекцияларнинг жадаллиги йод билан бўялган 
ахлат намуналарида формалин-этил ацетат концентрatsiяси 
усулини қўллашдан олдин кўриш соҳасидаги бир ҳужайралилар 
сони бўйича аниқланди, окуляр 10, объектив 40. Бир 
ҳужайралилар сони камида 10 та кўриш майдонида ҳисоблаб 
чиқилган. 1-2, 3-4 ва 5-6 мос равишда инфекцияларнинг паст
ўрта ва юқори жадаллиги деб таснифланган. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling