Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ


Download 264.33 Kb.
bet38/53
Sana15.03.2023
Hajmi264.33 Kb.
#1269583
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
Приказ-№-37-по-ООИ

Этиологияси. ҚКГИ қўзғатувчиси ўзида РНК сақловчи арбовирус бўлиб, Bunyaviridae оиласига, Nairovirus турига киради.
ҚКГИ вируси Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон, Молдавия, Украина, Россия Федерацияси, Болгария, собиқ Югаславия, Руминия, Греция, Ироқ, Эрон, Покистон, ХХР, Ҳиндистон, Туркия, Бирлашган араб амирлиги ва Франция мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб, арбовирусларнинг Найровирус туркуми, таркибидаги 250 га яқин вирус бўлган йирик Буньявириде оиласига киради.
ҚКГИ вирусининг барча штаммлари ҳеч бўлмаганда 2 хил антиген вариантли бўлиши мумкин (Вышемирский О.И.). Улардан бири Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва Болгария штаммлари; бошқаси – Россиянинг Астрахан вилояти, Нигерия ва Зоир штаммларидир.
ҚКГИ вируси геном ва бир занжирли РНК манфий полярликни намоён қилган учта: кичик (S - сегмент), ўрта (М - сегмент) ва катта (L сегмент) фрагментдан иборатлилиги аниқланди.
Вирус геномининг S – сегменти кўпроқ ўрганилган. Доимий нуклеотиднинг тўлиқ анализи асосида шу нарса маълум бўлдики, Ўзбекистоннинг турли жойларидан ва турли хил манбаларидан ажратиб олинган ҚКГИ вируси штаммларидаги геномнинг S – сегменти ирсий жиҳатдан бир – бирига жуда ўхшашлиги, шунингдек Хитой ва Тожикистонда мавжуд ва Осиё гуруҳига мансуб ҚКГИ вируси штаммларига яқинлиги аниқланган.
Вирус сферик шаклда бўлиб, диаметри 92–96 нм. келади. ҚКГИ вируси паст ҳароратда (–70°C), суюқ азотда (–196 °C) узоқ вақт, +2+4 °Сда – 2 ҳафта, +20 °Сда – 2 сутка, +37°Сда 18 соат давомида вирулентлигини сақлаш хусусиятига эга. Қайнатилганда вирус бир лаҳзада нобуд бўлади. Дезинфекция воситаларига турғун эмас. Вирус 1–2 кунлик оқ сичқон ва каламушлар учун ҳам патоген ҳисобланиб, уларда кўпайиш хусусиятига эга, ҳайвон эритроцитларини агглютинация қилмайди.
Эпизоотологияси ва эпидемиологияси. ҚКГИ трансмиссив касаллик бўлиб, унинг келиб чиқиши учун уч қисмдан иборат эпизоотик занжир: Манба – касал ҳайвонлар (вирусемия даврида); ўтказувчи – касал ҳайвондан вирусни қабул қилиб, соғлом ҳайвонга тарқатувчилар (каналар) ва мойил организм – касаллик қўзғатувчисини қабул қилиб олувчи бўлиши зарур. Мойил организм доимо мавжудлиги сабабли, эпизоотик ҳолатни занжирнинг иккинчи қисми белгилайди. Шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг трансмиссив касалликлар кўрсаткичлари бўғимоёқлиларга бевосита боғлиқ. Эпизоотик жараённинг иккинчи қисми (каналар) йўқотилса, трансмиссив касалликлар келиб чиқмайди. Одамларнинг ҚКГИ билан касалланиши ҳудуддаги эпизоотик жараёнга боғлиқ.
Республикамизда ҳозирги кунда бирламчи табиий, иккиламчи аралаш ва антропургик ўчоқлар мавжуд.
- касалликнинг бирламчи табиий ўчоқлари кўпроқ Қизилқум чўлларида сақланиб қолган. Ушбу ҳудудда вируснинг кўпайиш манбаи кичик сут эмизувчилар бўлиб, асосан қумсичқонлари ҳисобланади. ҚКГИ вирусини тарқатишда каналар, айниқса H.as.asiaticum каналари муҳим аҳамитга эга.
- антропургик ўчоқлар – уй ҳайвонлари ҚКГИ қўзғатувчисининг асосий манбаи бўлганлиги сабабли ҳудудлардаги аниқланган касаллик ўчоқлари деб аталади. Мазкур ўчоқларда аҳоли уй ҳайвонларининг каналари билан доимо мулоқотда бўлади, кана хужумига учрайди. Натижада касалликнинг аҳоли орасида тарқалиши учун зарур бўлган шароит яратилади. Ушбу ўчоқларда вирусни тарқалишида H.an.anatolicum, H.detritum, Al. lachorensis, B. annulatus каналари қатнашади.
- табиий-хўжалик (аралаш) туридаги ўчоқлар ҳам бўлиб, уй ва ёввойи ҳайвонларда вирусемия аниқланганда ҳосил бўлади.
Республикада ҚКГИ вирус ташувчи каналарнинг биологиясига боғлиқ ҳолда қиш ойларида ҳам учраши мумкин, чунки A.lahorensis канаси октябрдан – апрелгача, асосан январ – феврал ойларида фаоллашади.
H.an.anatolicum ва H.detritum иксод каналари кўплаб сут эмизувчи ҳайвонларда учрайди. Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши иксод каналарининг синантроп турларга айланишига сабаб бўлмоқда, уларнинг асосий боқувчилари бўлиб қишлоқ хўжалик ҳайвонлари (сигир, қўй, отлар) хизмат қилади. Каналарнинг кўпайиши ва кўп миқдорда бўлишида аҳолининг шахсий хўжалигидаги ҳайвонлар сабаб бўлмоқда, улар қишлоқ аҳолиси яшайдиган ерларга яқин жойлашган катта бўлмаган яйловларда доимо боқилади, уларда канага қарши ишлов ўтказилмайди. Шунинг учун ҳар йили иксод каналари H.an.anatolicum ва H.detritum ёзги ва қишги молхоналарда, бошқа хўжалик учун зарур бўлган иморатларда ёппасига кўпаяди.

Download 264.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling