Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази
Таблетка ва ганулалардан тайёрланган эритмалар
Download 254.5 Kb.
|
Супер хлор услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- - гранулалар ҳолатида
Таблетка ва ганулалардан тайёрланган эритмалар - хона юза қисмларини, қаттиқ мебель, санитария-техника жиҳозлари, ётоқ анжомлари, идишлар, ўйинчоқларни дезинфекциялаш учун, беморларни парваришлаш учун қўлланилувчи буюмлар, йиғиштириш анжомлари, бактериал (шу жумладан сил), вирусли ва замбуруғли (кандидозлар ва дерматофитиялар) этиологияли биологик ажратмаларни (пешобдан ташқари): балғам, нажас, қон, зардоб ва б.қ.,ларни зарарсизлантиришда, даволаш-профилактика муассасалари, касаллик ўчоқлари ва санитария транспортида мукаммал тозалаш жараёнида қўлланилади. Болалар муассасаларида якуний зарарсизлантириш; озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи автотранспортда профилактик зарасизлантиришниўтказишда, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида (меҳмонхоналар, ётоқхоналар,сартарошхона,косметика ва массаж салонларида, гўзаллик салонларида, бозорларида, жамоат ҳожатхоналарида), таълим, маданият, дам олиш, спорт муассасаларида (чўмилиш масканлари, санитар назорат ўтказиш пунктларда, маданий - соғломлаштириш комплексларида, офислар, спорт комплексларида, кинотеатрлар ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатиш объектларида), пенитенциар ва ижтимоий таъминот муассасаларида; мукаммал йиғиштириш тадбирларида;
- аҳоли томонидан маиший - турмуш мақсадларда (ёрликдаги – кўрсатмаларга қатъий амал қилган холда); - хоналардаги юза жойларни, ички кийимлар, ётоқ анжомлари, идишлар, тиббий анжомлар (шу жумладан асбоблар), санитария-техника жиҳозлари ва тозалаш анжомларини вабо, ўлат ва куйдиргида даволаш-профилактика муассасалари ва инфикция ўчоқларида дезинфекциялаш учун қўлланилади. - гранулалар ҳолатида - суюқ ажратмаларни дезинфекциялаш учун: балғам, пешоб, нажас – пешоб аралашмаси, қусуқ моддалари, қон, зардоб, ва б.қ., шунингдек озиқ-овқат қолдиқларини бактериал (шунингдек силда ҳам), вирус этиологияли, кандидоз инфекцияларда даволаш-профилактика муассасаларида, бактериологик ва клиник лабораторияларда, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш машиналарида дезинфекциялаш учун қўлланилади. - вабо, ўлат ва куйдиргида балғам, нажас ва зардоблардан идишларни ва буюмлар юзасини даволаш-профилактика муассасалари ва инфекция ўчоқларида дезинфекциялаш учун қўлланилади. Download 254.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling