Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази


Download 254.5 Kb.
bet1/5
Sana23.12.2022
Hajmi254.5 Kb.
#1044559
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Супер хлор услубий қўлланма



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази



«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«GIGIENA MED» XK
Бош директори

____________ Х.С.Инагамов


«____»______________ 2017г.





«КЕЛИШИЛГАН»
Рес. ДСЭНМ Бош врачи
____________ Б.И.Алматов

«_____»_____________ 2017 г



«СУПЕРХЛОР» дезинфекцияловчи воситасининг даволаш профилактика муассасаларида қўллаш бўйича


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
(Ўзбекистон «GIGIENA MED» XK)
Ts 26823443-01:2017
Тошкент-2017


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА.

Услубий қўлланма ишлаб чиқилди: “GIGIENA MED” ХК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари билан биргаликда.


Услубий қўлланма дезинфекция станциялари, ҳамда Давлат Санитария- Эпидемиология назорати марказлари, даволаш-профилактика муассасалари ходимлари ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда дезинфекциялаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар учун ишлаб чиқилган.




1.УМУМИЙ ҚИСМ
1.1. «СУПЕРХЛОР» дезинфекцияловчи воситасининг таъсир этувчи моддаси – 89 % миқдордаги дихлоризоцианур кислотанинг натрийли тузидан (ДХИЦК Nа-тузи) иборат. Икки хил шаклда ишлаб чиқарилади: бири 3,3 г оғирликдаги таблеткалар бўлиб, булар эритилганда 1,5 г фаол хлор ажралиб чиқади, ҳамда иккинчиси – гранулалар (3,3г сиғимли ўлчов қошиқчаси) шаклида. Таблеткалар ва гранулаларда фаол хлорнинг масса улуши 50,0 % ни ташкил қилади. Таблеткалар ва гранулалар пластмассадан ишланган 0,5 кг дан 5,0 кг гача сиғимдаги идишларга қадоқланган. Ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган ёпиқ идишларида воситанинг яроқлилик муддати – 3 йил. Тайёрланган ишчи эритмаларнинг яроқлилик муддати – 3 сутка.
Восита сувда яхши эрувчан. Воситанинг сувдаги эритмалари тиниқ, бироз ялтироқ бўлиб, хлорнинг ҳиди келиб туради. Дезинфекциялаш жараёнини тозалаш билан бирга олиб бориш учун воситанинг эритмаларига даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга рухсат этилган ювувчи воситаларни қўшиб ишлатиш мумкин. Сувли эритмалар ёғочдан, шишадан, пластмасса материаллардан ишланган жиҳозларнинг юзасини, шунингдек идишларни, тиббий буюмларни ва беморларни парваришлаш учун қўлланилувчи темир, резина ва пластмасса буюмларнинг юзасини шикастламайди.
1.2. «СУПЕРХЛОР» воситаси граммусбат ва гамманфий бактерияларга (шунингдек силнинг микобактерияларига нисбатан ҳам), вирусларга (гепатитлар, полиомиелит, ОИТС-инфекцияси) ва замбуруғларнинг Кандида тури, дерматофитларга нисбатан, ҳамда ўта хавфли инфекциялар – куйдирги (шунингдек спора шаклига ҳам), ўлат, вабо қўзғатувчиларига нисбатан антимикроб таъсирга эга.
1.3. «СУПЕРХЛОР» воситаси ошқозонга тушганда, ДавСТ 12.1.007-76 га кўра ўткир токсиклик параметрлари бўйича ўртача хавфли 3-синф моддаларга, терига тушганда – кам хавфли 4-синф моддаларга, қорин бўшлиғига киритилганда – кучсиз токсик 4-синф моддаларга тааллуқли бўлади. Восита терига бир марта таъсир қилганда кучсиз таъсир кўрсатади, кўз шиллиқ қаватларига эса яққол қўзғатувчи таъсир қилади. Енгил сенсибилизацияловчи хоссага эга. Аэрозоль шаклли эритмалари (“сепиш” усули) юқори нафас органларига қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, ўртача хавфли 3-синф моддаларга тааллуқли.
Фаол хлор концентрацияси 0,1% юқори бўлган воситанинг эритмаси нафас олиш органлари ва кўзларга қўзғатувчи таъсир кўрсатади, қичитади.
1.4. «СУПЕРХЛОР» дезинфекцияловчи воситаси қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

Download 254.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling