Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази


Download 254.5 Kb.
bet4/5
Sana23.12.2022
Hajmi254.5 Kb.
#1044559
1   2   3   4   5
Bog'liq
Супер хлор услубий қўлланма

4. ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ

4.1. Зарарсизлантирувчи восита билан хлорга нисбатан юқори сезувчанлиги бўлган шахслар, аллергик касалликлари ва ўпкасида, ҳамда юқори нафас йўлларида сурункали хасталиклари бўлган шахсларнинг ишлашлари мумкин эмас.


4.2. Восита билан ишлаганда унинг кўзларга ва терига тушишига йўл қўймаслик лозим.
4.3. Восита билан ишлаганда қўлларга албатта резина қўлқоп кийиш зарур.
4.4. Воситанинг фаол хлор масса улуши 0,015 дан 0,06% гача бўлган эритмалари билан нафас органларини ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланмасдан ишлаш мумкин.
4.5. Фаол хлор улуши 0,1% ва ундан юқори бўлган эритмалар билан ишлаганда нафас органларини ҳимоялаш учун В маркали патрони бўлган РУ-60М ёки РПГ-67 универсал респираторларидан фойдаланиш, кўзларга эса герметик кўзойнаклар тақиш керак.
4.6. Хоналардаги юза жойларни беморлар бўлмаганда дезинфекциялаш лозим. Дезинфекцияланиб бўлгандан кейин хонани ҳўллаб тозалаш ва хлор ҳиди йўқолгунича шамоллатиш керак.
Воситанинг фаол хлор улуши 0,015% бўлган эритмаси билан хонадаги буюмлар юзасини беморлар бўлган вақтда ҳам дезинфекциялаш мумкин.
4.7. Идишлар, ички кийимлар, ётоқ анжомлари, ўйинчоқлар, тозалаш анжомлари ва зангламайдиган темирдан ясалган тиббий анжомларни восита эритмасига ботириб ва ивитиб дезинфекцилаш жараёнини шамоллатилувчи хонада ўтказиш тавсия қилинади, зарарсизлантирувчи эритмалар солинган идишларнинг қопқоқлари бўлиши керак.
4.8. Воситани бошқа дори воситаларидан алоҳида, болалар қўли етмайдиган жойда, ишлаб чиқарувчининг қадоқлаш идишида маҳкам ёпилган холда сақлаш лозим.


5. БЕХОСДАН ЗАҲАРЛАНИШ РЎЙ БЕРГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ ЧОРАЛАРИ

5.1. Хавфсизлик чораларига риоя қилинмаган ҳолларда юқори нафас олиш йўллари зарарланиши мумкин. Бунда шикастланган одамни ишчи хонадан тоза ҳавога ёки яхши шамоллатиладиган хонага олиб чиқилади, оғзи, бурни ва томоқлари яхшилаб чайдирилади, илитилган суюқлик ичирилади (сут ёки минералланган ичимлик суви).


5.2. Терига восита тушганда шу жойни кўп миқдорда сув билан ювилади ва юмшатувчи крем суртилади.
5.3. Восита бехосдан кўзга тушганда кўп миқдор сув билан ювилади ва натрий сульфациднинг 30% ли эритмасидан томизилади.
5.4. Восита эҳтиётсизлик натижасида ошқозонга тушганда зарарланган одамга 10-20 та майдаланган фаол кўмир таблеткаларини бир неча стакан сув билан ичирилади.Зарурат бўйича шифокорга мурожаат қилинади.



Download 254.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling