Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази
Download 254.5 Kb.
|
Супер хлор услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол хлор миқдори % Таблеткалар, 3,3г.ли пакетчалар ёки 3,3г.ли ўлчов қошиқчаси сони Сув ҳажми (л)
- 3. «СУПЕРХЛОР» ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШ
2. ИШЧИ ЭРИТМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
2.1. «СУПЕРХЛОР» воситасининг ишчи эритмаларини пластмасса, эмалланган ёки шиша идишларда зарур миқдорини ичимлик сувида эритиб, секин аралаштирилиш йўли билан тайёрланади . 2.2. Ишчи эритмани тайёрлаш учун воситанинг зарурий миқдорини 1-жадвалда кўрсатилган ҳажмдаги ичимлик сувида эритилади. 2.3. Ювувчи-дезинфекцияловчи эритма тайёрлаш учун кўрсатилган миқдордаги воситани эритмасига ювувчи воситадан 0,5% қўшилади (5 г ювувчи воситани 1 л эритмада ёки 50 г ни 10 л эритмада эритилади). 1-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситасининг ишчи эритмасини тайёрлаш
3. «СУПЕРХЛОР» ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШ 3.1. «СУПЕРХЛОР» воситаси дезинфекциялаш мақсадларида ишчи эритмалар ҳолатида, ҳамда ганулалар шаклида ушбу қўлланманинг 1.4. банди бўйича қўлланилади. 3.2. Хоналардаги юза жойлар (деворлар, пол, эшик ва б.қ.), қаттиқ мебелларни воситанинг 150 мл/м2 эритмасида ҳўлланган мато билан артилади ёки уларга гидропульт, автомакс ёрдамида 300 мл/м2 миқдорида восита эритмаси сепилади, ёки “Квазар” пуркагичи қўлланилганда 150 мл/м2 миқдорида восита эритмаси сепилади. Ювувчи восита қўшилган восита эритмаси қўлланилганда 100 мл/м2 ҳажмдаги эритма қўлланилади. Ўта хавфли инфекциялар – вабо, ўлат ва куйдиргида 300-500 мл/м2 восита эритмаси етарли бўлади. Дезинфекциялаш тугалланганидан кейин хона ҳўллаб тозаланади, шамоллатилади, паркет пол, силлиқланган ёғоч мебел қуруқ латта билан артилади. 3.3. Санитария-техника жиҳозларини (ванна, сув чиғаноқлари, унитазлар ва б.) восита эритмасида ҳўлланган чўтка билан ёки мато билан артилади. Артиб тозаланадиган юзаларни бир марта артиш учун керакли восита миқдори 150 мл/м2 ни ташкил қилади. Санитария-техника жиҳозларига ҳўлланиб ишлов берилганда ишчи эритманинг зарур миқдори юзага бир марта ишлов бериш учун пуркагичнинг турига қараб 150-300 мл/м2 ни ташкил қилади (3.2. банд). Ўта ҳавфли инфекциялар вабо, ўлат ва куйдиригида 300-500 мл/м2 эритма етарли бўлади. Дезинфекциялаб бўлингандан сўнг санитария-техника жиҳозлари сув билан ювилади. Резина гиламчалар восита эритмасида ҳўлланган мато билан артилади. 3.4. Ички кийимлар ёки чойшабларни бирма-бир зарарсизлантирувчи восита эритмасига қуруқ оғирлиги 5л/кг нисбатда қилиб солинади. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Зарарсизлантириб бўлгандан кейин улар ювиб, чайилади. 3.5. Идишларни (овқат қолдиқларидан тозаланган) восита эритмасига тўлиқ – 1 комплект идишга 2 л ҳисобланиб солинади. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин идишларни чўтка ёки губка билан оқаётган ичимлик сувида хлор ҳиди кетгунича ювилади. 3.6. Беморларни парваришлашда қўлланилувчи буюмлар (пластмасса, резина, темир буюмлар), ўйинчоқлар восита эритмасига солинади ва қопқоғи маҳкам ёпилади; ёки улар восита эритмасида ҳўлланган мато билан артилади. Дезинфекциялаш якунида уларни хлор ҳиди кетгунича яхшилаб ювилади. 3.7. Тиббий асбоб-анжомларни ишлатилгандан сўнг зарарсизлантиришда «СУПЕРХЛОР» воситанинг 0.06% эритмасига 20-30 минутга тўлиқ махсус идишда бўктирилади. Асбобларнинг каналлари ва бўшлиқлари эритма билан тўлдирилади, бунда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Асбобларнинг қулфли қисмлари очиб эритмага солинади, бунда бу қулфларни эритма асбобнинг ички қисмларига яхшироқ киритилиши учун бир неча бор очиб ёпилади. Асбоблар устида воситанинг эритмаси камида 1 см баландликда бўлиши керак. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Дезинфекция бўлгандан кейин тиббий асбобларни оқаётган ичимлик сувида хлор ҳиди кетгунича ювилади. Тиббий асбоб-анжомларга стерилизация олдидан ишлов беришни бўлимларда ўтказиш тақиқланади, ушбу муолажа фақат марказий стерилизация бўлимида бажарилиши керак. 3.8. Идишга йиғилган балғамнинг устига зарарсизлантирувчи восита қуйидаги нисбатда қуйилади: 1 ҳажм балғамга 2 ҳажм воситанинг эритмаси. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади (3-жадвал). Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади, идишлар эса қайта дезинфекцияланади. 3.9. Идишларга йиғилган биологик ажратмаларни (пешоб ва балғамдан ташқари): нажас, қон, зардоб ва б.қ., лар устига дезинфекцияловчи восита эритмаси қуйидаги нисбатда қуйилади: 1 ҳажм биологик ажратмаларга 2 ҳажм воситанинг эритмаси. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади (5-жадвал). Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади, идишлар эса қайта дезинфекциланади. 3.10. Суюқ ажратмалар (пешобдан бошқа) – буюмлар юзасидаги қон, зардоб ва б.қ. ларнинг устига гранулалар сепилади. 5 минут ўтгандан кейин, бунда суюқ ажратмалар гранулаларга тўлиқ шимилиб кетиши керак, уларни алоҳида идишга ёки бир марта ишлатилувчи халталарга эпидемиологик хавфсизликка риоя қилган холда (қўлқоплар, фартук) солинади, буюмларнинг юзаси эса қуруқ мато билан артилади. Алоҳида идишга ёки бир марталик халталарга тўпланган ганулаларни 60 минутдан кейин утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади. 3.11. Бактериал (шунингдек сил, вабо, ўлатда), вирусли ва замбуруғли (кандидоз ва дерматофитиялар) этиологияли инфекцияларда идишларга йиғилган биологик ажратмаларнинг устига (пешобдан бошқа), гранулалар сепилади: балғам ва нажасга 2 соатга, қон зардобига эса 4 соатга (сепилган гранула воситани дастлаб бир марта аралаштирилганда) 1:10 нисбатда (1 ҳажм дезенфекциялаётган субстратга гранулалардан граммлар ҳисобида), ёки (1:15 нисбатда) 24 соатга (сепилган гранула восита дастлаб аралаштирилмаганда) сепилади. Куйдирги қўзғатувчилари бўлган биологик ажратмаларга (балғам, нажас ва қон зардобини) дастлаб воситани бир марта аралаштириб 4 соатга (1 ҳажм зарарсизлантирилаётган субстратга гранулалардан граммлар ҳисобида - 1:5 нисбатда) ва 24 соатга (уларнинг нисбати 1:10 бўлганда) сепиб қўйилади. Идишларга йиғилган биологик ажратмалар устига (пешобдан бошқа) «СУПЕРХЛОР» гранулаларини сепиб зарарсизлантириш тартиби 10-жадвалда қайд қилинган. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади. 3.12. Идишларга йиғилган пешоб, нажас-пешоб аралашмаси, қусуқ моддалари, овқат қолдиқларининг устига гранула восита сепилади ва аралаштирилади. Зарарсизлантириш тартиби 9-жадвалда қайд қилинган. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади. 3.13. Тозалаш анжомларини воситанинг эритмасига бўктирилади. Дезинфекциялаш якунида улар сув билан чайилади. 3.14. Текстиль материаллардан (пахта тампонлар, ишлатилган боғлов материаллари, бир марталик ички кийимлар ва ётоқ анжомлари, ходимларнинг кийимлари, ниқоблар ва б.) ва бошқа материаллардан (идишлар, шу жумладан лаборатория идишлари ҳам, бир марта қўлланилувчи тиббий анжомлар) ишлаб чиқарилган тиббий чиқиндиларни фаол хлор масса улуши 0,3% бўлган восита эритмасига 120 минут солиб қўйилади, кейин утилизация қилинади. 3.15. Турли объектларни восита эритмалари билан артиб, пуркаб, бўктириб, ивитиб зарарсизлантириш тартиблари 2-8 жадвалларда қайд қилинган. 3.16.Коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида (меҳмонхоналар,ётоқхоналар,жамоат ҳожатхоналари ва б.лар), ижтимоий таъминот муассасаларида,таълим ва маданият, пенитенциар муассасаларда, озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи автотрансопртда, умумий овқатланиш корхоналарида, савдо тармоқларида ва б.ларда профилактик зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун восита бактериал инфекцияларда тавсия қилинган зарарсизлантириш тартиблари бўйича қўлланилади (2-жадвал). 3.17.Мукаммал тозалаш жараёнида дезинфекцияловчи воситани 11-жадвалда қайд қилинган тартибда қўллаш лозим. 2-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан турли объектларни бактериал (силдан ташқари) этиологияли инфекцияларда дезинфекциялаш режими.
● - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин. 3- жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан сил касаллигида турли объектларни дезинфекциялаш режими.
● - Дезинфекциялашда 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин 4-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан Кандидозлар ва дерматофитияларда турли объектларни дезинфекциялаш режими.
● - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин. 5-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан вирусли инфекцияларда турли объектларни дезинфекциялаш режими.
● - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин. 6-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан ўлат инфекцияларида турли объектларни дезинфекцилаш режими.
7-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан вабо касаллигида турли объектларни дезинфекцилаш режими.
8-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси билан куйдирги касаллигида турли объектларни дезинфекциялаш режими.
9-жадвал. «СУПЕРХЛОР» (ганула) воситаси билан бактериал (шу жумладан силда ҳам), вирусли ва замбуруғ этиологияли инфекцияларда ажратмалар, овқат қолдиқларини дезинфекциялаш режими.
10-жадвал.Идишга йиғилган биологик суюқликлар устига (пешобдан ташқари) «СУПЕРХЛОР» ганула воситасидан сепиб дезинфекциялаш режими.
11-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси эритмалари билан даволаш – профилактика муассасаларида мукаммал тозалаш жараёнида турли объектларни дезинфекциялаш режими.
*- инфекцияга мувофиқ режим буйича. Download 254.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling