Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази


ҚАДОҚЛАШ, ТАШИШ, САҚЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ


Download 254.5 Kb.
bet5/5
Sana23.12.2022
Hajmi254.5 Kb.
#1044559
1   2   3   4   5
Bog'liq
Супер хлор услубий қўлланма

6. ҚАДОҚЛАШ, ТАШИШ, САҚЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ.

6.1. Воситани намликдан ва қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, шунингдек иситиш тизимидан узоқда -10°С дан +40°С гача ҳароратда сақлаш лозим.


Воситани бошқа дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан сақлаш мумкин эмас.
6.2. Воситани шундай юклар ташишга ихтисослашган транспортда юк ташиш қоидаларига риоя қилган холда ташиш мумкин.
6.3. Восита гранула ва таблеткалари 0,5-5 кг сиғимли пластмасса идишларга қадоқланади.



  1. «СУПЕРХЛОР» ВОСИТАСИНИ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА АНАЛИТИК УСУЛЛАРДА ТЕКШИРИШ.

7.1. “ХЛОРАКТИВ” дезинфекцияловчи воситаси қуйидаги сифат кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади: ташқи кўриниши, ранги, ҳиди, ўртача оғирлиги ва таблеткаларнинг эриш вақти, ҳамда фаол хлорнинг масса улуши (12-жадвал).


12-жадвал. «СУПЕРХЛОР» воситаси учун назорат қилинувчи кўрсаткичлар ва меъёрлар



Назорат қилинувчи кўрсаткичлар

Таблеткалар
учун меъёрлар

Гранулалар
учун меъёрлар

Ташқи кўриниши

Таблеткалар думалоқ шаклда

Майда доначалар, бир-бирига ёпишмаган ва осон тўкилувчан

Ранги

Оқ

Оқ

Ҳиди

Хлорга хос ҳид

Хлорга хос ҳид

Ўртача оғирлиги

3,0 ± 0,2

---

Эриш вақти, мин.,
дан ортиқ эмас

15,0

---

Фаол хлорнинг
масса улуши, %

50 ± 2,0

50 ± 2,0

7.2. Намуна олиш


Турли нуқталардан намуна олиш ДавСТ 14189-81 га асосан донадор воситалардан намуна олишга мўлжалланган зангламайдиган пўлатдан, титан ёки винипластдан ясалган намуна олиш мосламаси билан олинади. Сурилиб келаётган тайёр маҳсулот оқимидан намуна олишда юқоридаги материаллардан ясалган куракдан фойдаланилади.
Турли нуқталардан олинган намуналар тўпланиб, яхшилаб аралаштирилиб, тўпланган намуна ҳосил қилинади, ундан квартлаш усули билан ўртача намуна тайёрланади.
Ўртача намунанинг оғирлиги камида 0,5 кг.
Ўртача намунани ўртасидан тенг икки қисмга бўлинади, буларни алоҳида тоза ва қуруқ, оғзи маҳкам беркитиладиган қопқоқли (тиқинли) шиша банкаларга солинади.
Ҳар бир банкага қуйидаги маълумотлар ёзилган ёрлиқ ёпиштирилади:

  • маҳсулотнинг номи;

  • тўпнинг рақами;

  • намуна олинган сана;

  • намуна олган шахснинг фамилияси.

Битта банкадаги намунани талабларга мослигини текшириш учун ишлатилади, иккинчи банкадаги намунани муҳрлаб, воситанинг яроқлилик муддати даврида ўтказилиши мумкин бўлган арбитраж текширувлари учун сақлаб қўйилади.
«СУПЕРХЛОР» воситасини 1кг ва ундан кичик идишларга қадоқланганда, тўпланган намуна ҳосил қилиш учун умумий қадоқланган бирликдаги тўпдан 0,1% олинади, лекин олинган намуналар камида 6 (олтита) қадоқланган бирликда бўлиши керак.
7.3. Ташқи кўринишини ва ҳидини аниқлаш
Воситанинг ташқи кўринишини кўз билан кўриб аниқланади.
Воситанинг ҳидини органолептик усул билан аниқланади.
7.4. Битта таблетканинг(ўлчов қошиқчасининг) ўртача оғирлигини аниқлаш
10 таблетканинг оғирлигини 0,01 г аниқликда тортиб олинади.
Битта таблетканинг (ўлчов қошиқчасининг) ўртача оғирлигини граммларда (m) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
М
m = --------------------------
10
М – 10 таблетканинг оғирлиги, г; 10 – тортилган таблеткалар (ўлчов қошиқчасининг) сони;
7.5. Парчаланиш вактини аниқлаш
7.5.1. Ўлчов асбоблари, реактивлар, идишлар:
Механик секундомер СОПпр-2а-3-000 .
Колба Кн -1-250-29/32 ТС ДавСТ 25336 бўйича.
Дистилланган сув ДавСТ 6709-72 бўйича.

      1. Таҳлилнинг бажарилиши:

Восита таблеткаларининг парчаланиши +20;+25°С да термостатланган сувда аниқланади.
Ҳажми 500 мл бўлган конуссимон колбага 500 мл водопровод суви қуйилади, сўнгра қуйилган сувнинг 3 млга тенг миқдори олинади, қолган 497 мл сув парчаланиш вақтини аниқлаш учун фойдаланилади ва унга 1 дона «СУПЕРХЛОР» таблеткаси қўшилади ва секундомер ёқилади. Парчаланиш жараёни тугаши билан секундомер кўрсатгичи паррчаланиш вақти деб ҳисобланади.
Парчаланиш вақтини баҳолашда камида уч марта такрорланган текширувлар натижасидан фойдаланилади.
Воситанинг бир дона таблетка ёки бир ўлчов қошиқчасидаги гранула миқдори эритмаси (0.3% фаол хлорли) потенциометрик усулда водород ионларининг активлигини аниқлашда (рН) ва фаол хлорнинг ўртача оғирлигини аниқлашда ишлатилади (7.6 бандга қаранг).
7.6. Битта таблеткадаги ёки бир ўлчов қошиқчасидаги фаол хлорнинг ўртача оғирлигини аниқлаш.
7.6.1. Ускуналар, реактивлар, эритмалар:
Бюретка 1-3-2-10-0,05 ДавСТ 29251 бўйича.
Пипеткалар 1-1-2-2- ва 1-2-2-10 ДавСТ 29227-91 бўйича.
Ўлчовли цилиндрлар 3-10, 3-50 ДавСТ 1770-74.
Колба Кн-1-250 29/32 ДавСТ 25336-82.
Калий йод ДавСТ 4232-74 бўйича; оғирлик улуши 10% ли сувли эритма.
Сульфат кислотаси ДавСТ 4204-77; к.т., оғирлик улуши 10% ли сувли эритма.
Натрий тиосульфатининг стандарт-титрлари 0,1н. ТШ 6-09-2540-87; 0,1н.сувли эритма.
Эрувчан крахмал ДавСТ 10163-76; оғирлик улуши 0,5% ли сувли эритма.
Дистилланган сув ДавСТ 6709-72 бўйича.
7.6.2. Таҳлилнинг бажарилиши
Ҳажми 250 мл бўлган конуссимон колбага хар уч 0.3% фаол хлорлик эритмадан (7.5.2 бандга қаранг) 10 см3 миқдорда қуйилади, сўнгра 50 см3 дистилланган сув қуйилади, ҳосил бўлган янги эритмаги 10 см3 сульфат кислотаси ва 10 см3 калий йоднинг эритмалари қўшилади. Колбани тиқин билан ёпиб, силкитиб аралаштирилади ва қоронғи жойга 5 минут қўйилади. Ажралган йодни натрий тиосульфат эритмаси билан оч сариқ ранггача титрланади, сўнгра 0.5 мл крахмал эритмасидан қўшилади ва умуман рангсизлангунича титрланади.
7.6.3. Натижаларни қайд қилиш
Битта таблеткадаги фаол хлорнинг ўртача оғирлигини (Хўр) (грамм) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

V х 0,003545 х 500


Хўр = --------------------------
m

V – натрий тиосульфат эритмасининг моляр концентрацияси аниқ


(Na2S2O3·5 H2O)=0,1мол/(0,1н) бўлган, титрлашга кетган ҳажми, мл
0,003545 – фаол хлорнинг натрий тиосульфат эритмасининг моляр
концентрацияси аниқ (Na2S2O3·5 H2O)=0,1мол/дм3 (0,1н) бўлган 1 мл
эритмасига тенг оғирлиги, мг/ мл;
500 – таҳлил қилинаётган таблетканинг ёки грануланинг эритмасининг ҳажми, 7.5.2 банд бўйича тайёрланган;
m - титрланаётган намунанинг оғирлиги (ҳажми) , г.
Таҳлил натижаси сифатида 3 марта бажарилган ўлчовларнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади, бунда уларнинг орасидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган абсолют фарқ 0,1 г дан ортмаслиги керак.
Зарарсизлантирувчи воситада фаол хлорнинг масса улуши (%) қуйидаги формула ёрдамида аниқланилади:
Хўр × 100
Хму=----------------------------------,
3

Хму – хлорли зарарсизлантирувчи воситадаги фаол хлорнинг масса улуши (%);


Хўр - фаол хлорнинг ўртача оғирлигини (грамм);
100 – хлорли модданинг оғирлиги (грамм).



Download 254.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling