Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти биофизика ва ахборот технологиялари кафедраси


Мустақил таълим ва мустақил ишлар


Download 37.85 Kb.
bet7/9
Sana18.09.2023
Hajmi37.85 Kb.
#1680634
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Intelektual o\'lchov texnikasi fani o\'quv dasturi

Мустақил таълим ва мустақил ишлар

  1. Мустақил таълимни ташкил этишда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шаклларда фойдаланиш тавсия этилади ва жорий назорат сифатида баҳоланади:

  2. Мавзулар бўйича конспект- (реферат, тақдимот) тайёрлаш. Назарий материални пухта ўзлаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўқув материалига диққатни кўпроқ жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат ишларига тайёргарлик ишларини осонлаштиради, вақтни тежайди;

  3. Ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан ишлаш. Олган билимларини ўзлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойиҳаси намуналари, ўз-ўзини назорат учун тест топшириқлари в.б.

  4. Фан бўйича қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади;

  5. Интернет тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш, курс иши, битирув малкавий ишларини ёзишда мавзу бўйича ИНТЕРНЕТ мабаларини топиш, улар билан ишлаш назорат назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан рағбатлантирилади;

  6. Мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойҳаларини ишлаб чиқиш ва иштирок этиш.

  7. Амалиёт турларига асосан материал йиғиш, амалиётдаги мавжуд муаммоларни ечимини топиш, хисоботлар тайёрлаш;

  8. Илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок этиш;

  9. Мавжуд лаборатория ишларини такомиллаштириш, масофавий таълим асосида машғулотларни ташкил этиш бўйича методик кўрсатмалар тайёрлаш ва х.к.

Янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, Интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола (тезиз) ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларни дарсдан олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилятини ривожлантиради. Вазифаларни текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштиришни маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
Мустақил ишни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар, кейс-стади, вазиятли масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейс-стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади.

Download 37.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling