Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Пай рефлекслари чақирилмаслиги: 
 пай рефлекслари тиклангунга қадар магний сульфатини 
юборишни тўхтатиш 
Нафас олишнинг сусайиши:
 магний сульфатини юборишни тўхтатиш 
 кислород ниқоб орқали кислород бериш, онг бузилиши туфайли 
беморни хавфсиз ҳолатга ётқизиш 
 диққат билан назорат қилиш 
Нафас олишнинг тўхтаб қолиши:
 магний сульфатини юборишни тўхтатиш 
 в/и 10% ли 10 мл кальций глюконатини юбориш 
 зудлик билан интубация қилиш ва ўпкани вентиляция қилиш 
Юрак уришининг тўхтаб қолиши:
 юрак-ўпка реанимациясини бошлаш 
 магний сульфатини юборишни тўхтатиш 
 в/и кальций глюконатини юбориш 
 зудлик билан интубация қилиш ва ўпкани вентиляция қилиш 
 зудлик билан туғдириб олиш 
Антидоти 
в/и 10 дақ. ичида 10% ли 10 мл кальций глюконатини юбориш 


55 
11-илова 
Массив томир ичи гемолизини даволаш 
Массив томир ичи гемолизи ташхиси қўйилганда (қон ва сийдикда эркин гемоглобин 
аниқланиши) ва шошилинч равишда гемодиализни ўтказишга имконият бўлмаганда, 
касалликни консерватив тактикаси билан олиб бориш буйрак функциялари сақланиб қолишини 
таъминлаши мумкин.
Клиник кўринишга кўра бир нечта вариантлар билан консерватив 
тактикада олиб бориш мумкин. 
Сақланган диурезда (> 0,5 мл/кг/соатига): 
 Ифодаланган метаболик ацидозда (рН < 7,2) буйрак найчаларида гематин ҳосил 
бўлишини олдини олиш учун 100-200 мл 4% ли натрий гидрокарбонати юборилади. 
 1000 мл/соатигача тезликда 60-80 мл/кг ҳисобидан тўла қийматли кристаллоид 
эритмалари в/и юборилади. 
 Параллель равишда салуретиклар билан диурез стимуляция қилинади – диурез темпини 
ушлаб туриш учун 150-200 мл/соатигача тезликда 20-40 мг дан фуросемид юборилади. 
 Қон ва сийдикда эркин гемоглобиннинг даражаси пасайиши ўтказилаётган даволаш 
чора-тадбирлари самара бераётганлигидан далолат беради. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling