Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Преэклампсия билан касалланган аёлга биринчи ёрдам кўрсатиш


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Преэклампсия билан касалланган аёлга биринчи ёрдам кўрсатиш 
1А 
Шифохонагача бўлган босқичда қуйидаги ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатиш тавсия этилади: 
 ПЭнинг оғирлик даражасини баҳоланг: АҚБ, эс-хуши, бош оғриқлари, талвасалар, нафас 
қисилиши, қорин соҳасида оғриқлар, туғруқ йўлларидан қон кетиши, ҳомиланинг юрак 
уриши; 
 оғир ПЭда: вена ичига тушишни таъминланг – периферик венага 16 мл 25% ли в/и секин 
оқимда (10 дақ. ичида) ва инфузомат ёки система орқали 1 г/соатига (4 мл/соатига) 
тезликда 100 мл магний сульфатининг эритмасини юборинг;
 сАҚБ 150 ва/ёки дАҚБ 100 мм сим. уст. ва ундан юқорига кўтарилганда – метилдопа, 
нифедипин билан биргаликда гипотензив терапияни бошланг; 
 талвасаларда: нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминланг, талвасалар тўхтаганда 
магнезиал ва гипотензив терапияни бошланг, эс-хушини йўқотиш/нафас тўхташи ҳолатида 
Амбу халтачаси орқали ЎСВни ўтказишни бошланг; 
 тез тиббий ёрдам шифокорлари ПЭ/эклампсия билан касалланган аёлни олиб келаётганда 
туғруқхона ходимларини хабардор қилишлари керак. 
1А 
Шифохонада клиник баҳолаш билан биргаликда қуйидаги текширувларни ўтказиш керак: 
 АҚБни назорат қилиш; 
 сийдикни протеинурияга текшириш; 
 ҳафтасига камида икки марта (зарур ҳолларда ундан ҳам кўпроқ) қон таҳлиллари 
(гемоглобин, тромбоцитлар, АлТ, АсТ, ЛДГ); 
 буйрак функцияларини текшириш (протеинуриянинг миқдорини баҳолаш учун эрталабки 
биринчи сийдик порцияси текширилмайди), соатбай диурез миқдорини ўлчаш. 
АГ билан касалланган ҳомиладор аёлларда гиперурикемия (сийдик кислотасининг даражаси 
ортиши) намоён бўлиши она ва ҳомила томонидан нохуш натижалар ривожланиши хавфи 
юқорилигини кўрсатади. 
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида буйрак касалликларини аниқлаш ва ҳомиладорликнинг 
иккинчи ярмида ПЭни истисно қилиш учун барча ҳомиладор аёлларга протеинурияни 
текширишни тавсия қилиш керак. 
Ҳомиладор аёлларга ва тиббиёт ходимларига тинч, режалаштирилган вазиятда индивидуал 
хавфни аниқлаш ва кейинги кузатув алгоритмини танлаш учун етарли вақт ажратиш ўз вақтида 
мурожаат қилишнинг мақсади ҳисобланади. 


29 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling