Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Тромбопрофилактика 
Веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш паст молекуляр гепаринлар ёрдамида 
замонавий протоколларга мувофиқ амалга оширилади.
Барча аёлларда ВТЭАнинг ривожланиш 
хавф омиллари баҳоланади ва оёқларнинг эластик компрессияси ўтказилади. ВТЭА 
профилактикаси кесар кесиш операцияси орқали туғдириб олиш режалаштирилганда ва ВТЭА 
хавфи ўрта бўлганда 7-10 кун давомида ўтказилади, хавф юқори бўлганда эса туғруқдан кейин
6 ҳафта давомида. Ўз-ўзидан туғруқ содир бўлганда камида 4-6 соат ўтгандан кейин ва кесар 
кесиш операциясидан кейин 8-12 соат ўтгач паст молекуляр гепариннинг профилактик дозалари 
юборилади.
1А 
Бевосита операциягача ва операциядан кейин веноз тромбоэмболик асоратларнинг хавф 
омилларини туғруқ тарихида қайд этиш тавсия этилади. 
Операциядан кейинги тромбопрофилактика учун танлов воситаси сифатида паст молекуляр 
гепаринларни қўллаш тавсия этилади ва кўкрак сути билан озиқлантириш фонида улар хавфсиз 
ҳисобланади.
1А 
Периоперацион даврда қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда веноз тромбоэмболик 
асоратларнинг хавфини камайтириш учун оёқларнинг эластик компрессиясини ўтказиш 
тавсия этилади. 
Гипертензив бузилишларни олдини олиш 
4С 
Предгравидар тайёргарлик (ҳомиладор бўлиш олди) босқичида ёки ҳомиладор аёлнинг 
биринчи ташрифида ПЭнинг хавф гуруҳини ажратиб олиш тавсия этилади. 
Турли хил хавф омиллар преэклампсия ривожланишининг юқори эҳтимоли билан боғлиқ. 
Шунга қарамасдан, шуни назарда тутиш лозимки, преэклампсиянинг аксарият ҳолатлари яққол 
хавф омиллари бўлмаган, соғлом туғмаган аёлларда ривожланади. Преэклампсия ривожланиш 
тенденцияси баъзи генетик компонентга эга бўлиши мумкин.
ПЭ ривожланишининг хавф омиллари: 
 муддатидан олдинги туғруқ; 


41 
 кўп ҳомилалик ҳомиладорлик; 
 аввалги ҳомиладорликда преэклампсия; 
сурункали гипертензия
прегестацион диабет
 гестацион қандли диабет; 
 тромбофилия; 
 тизимли қизил бўрича; 
 ҳомиладор бўлишдан олдин ТВИ > 30 кг/м
2

антифосфолипид синдром
 аёлнинг ёши 35 ва ундан катта; 
буйрак касалликлари
 ёрдамчи репродуктив технологиялар; 
 уйқудаги обструктив апноэ синдроми. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling