Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Туғдириб олиш усуллари 
Туғруқни лозим даражада олиб бориш ва тўғри туғдириб олишдан ташқари, туғдириб олиш 
пайтида гипертензив бузилишлар билан касалланган аёлларни олиб боришнинг иккита асосий 
мақсадлари қуйидагича:
1. талвасаларни олдини олиш
2. гипертонияни назорат қилиш.
1А 
Табиий туғруқ йўллари орқали муваффақиятли туғдириб олиш имкониятларини ошириш 
мақсадида «етилмаган» бачадон бўйнида вагинал простагландинларини қўллаш тавсия 
этилади. 
3C 
Киндик томирларида юқори резистентлик, шунингдек, секинлашган ёки тескари қон 
оқими (УТ допплерометрик текширувининг маълумотларига кўра) кузатилганда КК 
операцияси орқали туғдириб олиш тавсия этилади, чунки бу табиий туғруқ йўллари 
орқали муваффақиятли туғдириб олиш имкониятларини деярли икки бараварга 
камайтиради. 
Туғдириб олиш усулининг якуний танлови клиник вазиятни таҳлил қилиш, она ва ҳомиланинг 
ҳолати, муассасанинг имкониятлари мавжудлиги, шифокорларнинг тажрибаси ва малакаси, аёл 
тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик беришига асосланиши керак. 
2В 
сАҚБ 130-135 мм сим. уст. ва дАҚБ 80-85 мм сим. уст. мақсадли қийматларига эришиш 
билан бутун туғдириб олиш пайти давомида талвасага қарши ва антигипертензив 
терапияни ўтказиш тавсия этилади. 
Туғруқнинг учинчи даврида қон кетишини олдини олиш учун 10 Б м/о ёки 5 Б в/и томчилаб 
окситоцин юборилади. Ушбу дори воситалари АҚБ нормаллашгандан кейин юборилиши керак. 
2С 
Туғруқнинг учинчи ва эрта туғруқдан кейинги даврларда қон кетишини олдини олиш 
учун метилэргометрин қўлланилмайди (АГда таъқиқланган). 
1А 
Туғдириб олиш пайтида ва унинг якунида эрта туғруқдан кейинги эклампсияни олдини 
олиш учун камида 24 соат давомида 1 г/соатига дозировкада (соатбай диурезнинг 
кўрсаткичларига кўра) инфузия кўринишида магний сульфатини юбориш тавсия этилади. 
Туғруқдан олдин 8 соат давомида ва туғдириб олингандан кейин бекор қилинган магний 
сульфатининг инфузиясини қабул қилган аёлларда эклампсия ривожланиш эҳтимоли туғруқдан 
олдин 8 соат давомида ва туғдириб олингандан кейин 24 соат давомида магний сульфатининг 
инфузиясини олган аёлларникидай бир хил. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling