Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Она томонидан кутиш тактикаси билан олиб боришга имкон бермайдиган клиник вазиятлар


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Она томонидан кутиш тактикаси билан олиб боришга имкон бермайдиган клиник вазиятлар: 
 бошқарилмайдиган, терапияга чидамли АҚБ (≥ 160/110 мм сим. уст.); 
 тўхтамайдиган бош оғриқлар; 
 оғриқ қолдирувчи воситаларни қайта қабул қилгандан кейин эпигастрал соҳада ва 
қориннинг ўнг юқори квадрантида оғриқ қолмаганда; 
 кўриш, моторика ёки сезгирликнинг бузилиши; 
 цереброваскуляр бузилишлар (инсульт); 
 чап қоринча етишмовчилиги; 
миокард инфаркти
PRES-синдром
 илк кузатилган ёки ривожланиб борувчи буйрак дисфункцияси (зардоб креатининининг 
даражаси бошланғич даражадан икки баробар юқори бўлиши); 
 ўпка шиши; 
 эклампсия; 
 йўлдошнинг барвақт кўчишига тахмин қилинганда ёки йўлдошнинг олдинда келиши 
бўлмаганда қиндан қон кетишида; 
 лаборатор текширувларининг аномал натижалари (жигар трансаминазаларининг 
даражаси ≥ 500 ХБ/л дан ортиши); 
 ривожланиб борувчи тромбоцитопения < 100х10
9
/л; 
 муқобил сабаблар бўлмаганда коагулопатия (ХНН > 2); 
 муддатдан аввал қоғаноқ пардалари ёрилиши; 
 
HELLP-синдроми.
Ҳомила томонидан кутиш тактикаси билан олиб боришга имкон бермайдиган клиник 
вазиятлар: 
 ҳомиланинг ноаниқ (дистресс) ҳолати; 
 ҳомиланинг антенатал ўлими; 
 яшаб кетишга имкон бермайдиган туғма ривожланиш нуқсонлари; 
 чуқур чалалик даражаси; 


36 
 киндик артериясида доим кузатилмайдиган ёки тескари якуний диастолик қон оқими; 
 
киндик артериясида доимий тескари диастолик қон оқими.
2В 
Ҳомиладорликнинг < 33
+6
ҳафталик муддатида оғир ПЭ ва < 5 перцентильга ҲЎОҚда 
ҳомиладор аёлнинг ҳолатида салбий ўзгаришлар кузатилмаганда ва ҳомиланинг 
барқарор ҳолатида туғдириб олиш тавсия этилмайди. 
TRUFFLE тадқиқотининг маълумотларига кўра ҳомиладорликнинг > 32
+0
ҳафталик муддатида 
туғдириб олишнинг оптимал муддатини аниқлаш учун УТ допплерографияси билан 
компьютерлаштирилган КТГ ёрдамида вена найини назорат қилиш тавсия этилади. Ушбу 
ёндашув неврологик бузилишлар билан туғилган болаларда (келгусида ўтказилган 2-йиллик 
кузатувнинг маълумотларига кўра) яхши клиник натижалар кўрсатган.
Преэклампсияда ҳомиладорлик якунланишига алоҳида таъсир кўрсатмайдиган қоғаноқ 
сувларининг миқдори ҲЎОҚдан фарқли ўлароқ иккинчи даражали аҳамиятга эга. 
1А 
ГАГ ва ўртача ПЭда ҳомиладорликнинг 37
+0
ҳафталик муддатида афзал қилинган 
даволаш тактикаси сифатида туғдириб олиш тавсия этилади. 
1А 
ГАГ ва ўртача ПЭда ҳомиладорликнинг 36 ҳафталик муддатидан кейин преиндукция ёки 
туғруқ индукцияси ўткизалиши керак (бошқа қарши кўрсатмалар бўлмаганда).
3В 
Бошқариладиган 
асоратланмаган 
САГда 
ҳомиладорликнинг 
38-39 
ҳафталик 
муддатларида режалаштирилган тартибда туғдириб олиш тавсия этилади. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling