Второй Ташкентский Государственный


Download 89.5 Kb.
bet1/7
Sana30.04.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1405748
TuriЛекция
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-kukrak kafasidagi ogriq im


Тошкент тиббиёт академияси
Лекция № 2
«Кўкрак қафасидаги оғриқ.ЮИК:миокард инфаркти. Диагностика, таққослама ташхисот,тезкор терапия».

Ташкент – 2007


Мавзу: «Кўкрак қафасидаги оғриқ. ЮИК: миокард инфаркти. Диагностика, таққослама ташхисот,тезкор терапия».

Лекция даволаш ва тиббий-педагогика факультети VI курс талабалари учун мўлжалланган.




Лекция мақсади. Талабаларда кўкрак қафасидаги оғриқ сабаблари,патогенези,ташхиси, таққослама ташхисоти ва кўкрак қафасидаги оғриқ синдромида УАШ тактикаси ҳақида таништириш ва кўникма хосил қилиш.Талабаларнинг миокард инфаркти клиникаси,ташхисоти,замонавий терапияси,тезкор ёрдам ва профилактикаси бўйича билимларини кенгайтириб,мустахкамлаш.


Тарбиявий мақсади:Талабаларга деонтология қоидалари,бемор ва унинг қариндошлари билан мулоқот,клиник фикрлаш ва тиббий мантиқ асослари,касаллик симптомлари тахлили,сидром ва ташхис синтезини ўргатиш.
Лекция масаласи:Қуйидагиларни кўриб чиқиш,намойиш этиш,ўзаро фикр алмашиниб,тахлил қилиш:
1. Кўкрак қафасидаги оғриқ сабаблари: юрак касалликларида кўкракдаги оғриқ; ўпка касалликларида кўкракдаги оғриқ;қизилўнгач касалликларида кўкракдаги оғриқ; йирик қон томирлар патологиясида кўкракдаги оғриқ.
2.Кўкрак қафасидаги оғриқ таққослама ташхисоти алгоритми ва УАШ тактикаси.
3. ЮИК ва ЎМИ таснифи,эпидемиологияси ва хавф омилларини ўрганиб чиқиш.
4. ЎМИ клиник турларини тахлил қилиш.
5. ЎМИ лаборатор-инструментал текширув усулларини мухокама қилиш.
6. ЎМИда тезкор ёрдам,даво,реабилитация ва профилдактикасини мухокама қилиш.
Мавзуни асослаш: ЮИК дунё миқёсидаги мамлакатларда кенг тарқалиб ва 40дан 64 ёшгача бўлган эркаклар кўпроқ касалланадилар. Юрак-қон-томир касалликлари оқибатида ўлим сабабларидан 53%ни ЮИК ташкил этади.Хар йили кўп мамлакатларда миокард инфаркти оқибатида 600 мингдан зиёд киши вафот этади,улар орасида кўп қисмини мехнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар ташкил қилади .Сўнгги йилларда ЮИК оқибатидаги ўлим сони камайишига қарамай,касалхона ичида миокард инфаркти оқибатидаги ўлим сони юқори бўлиб қолмокда-15-20%.Шуни хисобга олиб,соғлиқни сақлаш бирламчи тизими умумий амалиёт шифокорлари томонидан эрта ташхис ва вақтида тезкор шошилинч тиббий ёрдам катта ахамият касб этади.

Download 89.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling