Оив инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва кечиши
Download 20.2 Kb.
|
РЕФАРАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва кечиши.
- Яширин давр
РЕФАРАТ Тема: ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва кечиши. Бөлим баслығы: Үлкен мийирбийке: Таярлаған: Тема: ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва кечиши. Барча инфекциялар каби ОИВ инфекцияси ҳам икки қарама-қарши курашлар тизимидан иборат — қузғатувчининг зарарловчи таъсири ва организмнинг ҳимоя реакцияси. Афсуски, хозирча бу қарама-қаршиликлар натижаси биологик нуқтаи назардан вирус фойдасига ҳал бўлади. Касалликнинг огирлашиб бориши билан беморда СГ 4-рецепторларга эга булган Т-лимфоцитлар (хелперлар) сонининг камайиб бориши орасидаги узвий богликқлик мазкур касаллик патогенезининг моҳиятидир. Бу ҳолат шу билан боғликки, вируснинг gpl20 гликопротеиди ва Т-лимфоцитларнинг СD4-рецептори бир-бирига «калит қулфга тушгандай» мос келади. Қон ҳужайраларидан ташқари нерв ҳужайралари ҳам ОИВ резервуари бўиши мумкин. ОИТСдаги психозлар ва миянинг атрофияси вируснинг марказий нерв тизими (МНТ) ҳужайраларига таъсири билан боғлиқ. СD4-ҳужайраларнинг камайиб бориши натижасида организмда иммун тизим фаолияти сусаяди ва ОИВ юқтирган киши организми «оппортунистик» инфекциялар ва хавфли ўсмалар ўсишига қаршилик қила олмай қолади. КЛИНИК КЕЧИШИ ОИВ инфекцияси ривожланишида қўйидаги даврлар кузатилади: яширин давр, ўткир иситмалаш даври, латент инфекция даври, персистирланувчи тармоқ, лимфаденопатия ва иккиламчи касалликлар даври. Яширин давр. Бу давр уртача 2—4 ҳафтадан 2—3 ойгача давом этиб, 50—70% ҳолларда яширин давр клиник белгилар билан якунланади. Ўткир иситмалаш даври. Яширин даврдан кейин кўп ҳолларда организмнинг вирусга қарши бирламчи клиник жавоб реакцияси кузатилади, у қўйидаги белгилар билан намоён бўлади: • умумий белгилар — иситма, лимфа тугунларининг катталашиши, буғим ва мушакларнинг оғриши, уйқучанлик, холсизлик, иштаханинг пасайиши; • невропатик белгилар - бош оғриғ, кўзни ҳаракатлантиришда оғриқ сезилиши, периферик невропатия; • дерматологик кўринишлар — эритематоз, доғли-папулез, розеоласимон, уртикар тошмалар, шиллиқ; қаватларда яралар бўлиши; • гастроинтестинал белгилар — оғиз бўшлиғи кандидози; • респиратор белгилар — йўтал ва томоқда оғриқ булиши. Ўткир иситмалаш даврида 1—2 ҳафтадан 1 ойгача давом этади ва ОИВ га қарши иммун жавоб реакцияси ривожланиши билан йўқолади. Бу даврнинг асосий клиник белгиларидан бири гавда ҳароратининг кутарилишидир. Кўпинча ОИВ юқтирганларда ўткир иситмалаш даврида бир неча гуруҳ, лимфатик тугунларнинг катталашиши кўзатилади. Лаборатория кўрсаткичларидан тромбоцит ва лейкоцитларнинг камайиши, трансаминазалар фаоллигининг кўтарилиши, эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ)нинг ошиши ва бошқалар кўзатилиши мумкин (1-жадвал). 1-жадвал ОИВ инфекциясининг ўткир иситмалаш давридаги клиник белгилари ва лаборатория кўрсаткичлари
Инфекция юққанидан кейин 2—4 ҳафта давомида қон плазмасида вируслар микдори (вирус юкламаси) юқори бўлади. Қонда вирус концентрациясининг юқори бўлиши инфекциянинг юқиш ҳавфини оширади. ОИВ инфекцияси. 1.1 Ўткир бирламчи инфекцияни ўткир мононуклеоз, цитомегало вирусли инфекция, қизилча, токсоплазмоз ва бошқа касалликлардан фарклаш зарур. Ўткир ОИВ инфекцияси инфекцион мононуклеоздан фарқли равишда бодомсимон безларнинг кам зарарланиши, тошма ва яралар ҳосил бўлиши, диарея кузатилиши ва сариқликнинг кам учраши билан ҳарактерланади. Қизилчага бўйиннинг энса қисмидаги лимфатик тугунларнинг зарарланиши хос булиб, бир неча гуруҳ лимфатик тугунлар катталашади. ОИВ инфекциясида тошма асосан бош соҳаси ва баданда, айрим ҳолларда қўл кафти ва товонда учрайди. Куп холларда ОИВ инфекциясининг ўткир кўриниши бир неча кун ёки ҳафта ўтгач йўқолади. Амалиётда, одатда, ОИВ юқтирган кишилар юқоридаги бирламчи белгилар кузатилган вақтдан бир неча йиллар кейин аниқланади. Шунинг учун хам улар бу қисқа ҳолатни эслай олмайди. Купчилик ОИВ юқтирганларда ўткир иситмалаш давридан кейин узоқ, вақт давом этадиган латент инфекция даври бошланади. Download 20.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling