Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Мазкур клиник баённома Ўзбекистон Республикасидаги БМТ Аҳолишунослик


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

 
Мазкур клиник баённома Ўзбекистон Республикасидаги БМТ Аҳолишунослик 
Жамғармасининг (ЮНФПА/UNFPA) техникавий кўмагида ишлаб чиқилди 
Клиник баённома 2021 йил «25» мартда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва 
гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Илмий кенгаши томонидан кўриб чиқилди ва 
тасдиқланди, 3-сонли баённома. 
Илмий кенгаш раиси 

т.ф.д., профессор Асатова M.M. 
 
 



КИРИШ 
Клиник баённоманинг тавсияларига риоя қилиш: 
Клиник баённомада ишлаб чиқилаётган пайтда амалда бўлган далилларга 
мувофиқ умумий кўринишдаги тавсиялар тақдим этилган. 
Амалиётда мазкур баённоманинг тавсияларидан ташқари чиқиш тўғрисида 
қарор қабул қилинаётган бўлса, у ҳолда шифокор-клиницистлар беморнинг 
касаллик тарихида қуйидаги маълумотларни қайд этишлари лозим бўлади: 
 ким томонидан ушбу қарор қабул қилингани; 
 баённоманинг 
тавсияларидан 
ташқари 
чиқиш 
тўғрисидаги 
қабул 
қилинаётган қарорнинг батафсил асоси; 
 беморни олиб бориш бўйича қандай тавсиялар қабул қилингани тўғрисида. 
Тавсиялар клиник амалиётнинг барча бўлимларини қамраб олмайди. Шунинг 
учун, шифокорлар беморнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, 
конфиденциал мулоқот тамойилини сақлаган ҳолда, индивидуал олиб бориш 
тактикасини улар билан муҳокама қилишлари керак. Бунга қуйидагилар киради: 
 Зарур бўлганда, таржимон хизматларидан фойдаланиш. 
 Беморга маслаҳат бериш ва олиб бориш тактикаси ёки аниқ бир муолажани 
ўтказиш учун розиликни олиш. 
 Қонун талаблари доирасида ва профессионал Этика стандартларига риоя 
қилган ҳолда ёрдам кўрсатиш. 
 Умумий мувофиқ ташхислаш ва даволаш тактикаларини 
ҳужжатлаштириш. 
Клиник баённомани тайёрлашдан мақсад: 
далилларга асосланган маълумотлар 
ва тавсияларни тиббиёт ходимларига тақдим этиш, ҳомиладорлик даврида 
артериал гипертензияларни ташхислаш, олдини олиш, даволаш ва акушерлик 
тактикасини танлаш бўйича ягона ёндашув тизимини ташкил этиш ва тадбиқ этиш. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling