55
11-илова
Массив томир ичи гемолизини даволаш
Массив томир ичи гемолизи ташхиси қўйилганда (қон ва
сийдикда эркин гемоглобин
аниқланиши) ва шошилинч равишда гемодиализни ўтказишга имконият бўлмаганда,
касалликни консерватив тактикаси билан олиб бориш буйрак функциялари сақланиб қолишини
таъминлаши мумкин.
Клиник кўринишга кўра бир нечта вариантлар
билан консерватив
тактикада олиб бориш мумкин.
Сақланган диурезда (> 0,5 мл/кг/соатига):
Ифодаланган метаболик ацидозда (рН < 7,2) буйрак найчаларида гематин ҳосил
бўлишини олдини олиш учун 100-200 мл 4% ли натрий гидрокарбонати юборилади.
1000 мл/соатигача тезликда 60-80 мл/кг ҳисобидан тўла қийматли кристаллоид
эритмалари в/и юборилади.
Параллель равишда салуретиклар билан диурез стимуляция қилинади – диурез темпини
ушлаб туриш учун 150-200 мл/соатигача тезликда 20-40 мг дан фуросемид юборилади.
Қон ва сийдикда эркин гемоглобиннинг даражаси пасайиши ўтказилаётган
даволаш
чора-тадбирлари самара бераётганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: