48
3-илова
Бемор учун маълумот
ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар орасида преэклампсия (ПЭ) 2-5%
ҳомиладорликларда кузатилади ва ҳомиладорлик
даврида драматик асоратларга,
шунингдек, аёл ва унинг боласи кейинги ҳаётининг сифатига қисқа ва узоқ муддатли
салбий таъсир кўрсатишда сезиларли даражада ҳисса қўшади. Шундай қилиб,
бугунги
кунгача ПЭ бутун дунёда оналар, перинатал ва чақалоқлар ўлими ва касалланишининг
асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳомиладорлик даврида ПЭнинг ривожланиш хавфини камайтириш учун бўлажак она
умумий амалиёт
шифокори, зарур ҳолларда кардиолог ва нефролог кўригидан ўтиши
керак. Юқори қон босими аниқланганда, антигипертензив дори воситалариларни
тайинлаш ва ҳомиладор бўлишдан аввал ҳомиладорлик
даврида рухсат этилган дори
воситалариларни қабул қилишни бошлаш керак. Аёл ҳомиладор бўлиши биланоқ кунига
бир ёки икки марта қон босимини мунтазам равишда
кузатиб бориши ва унинг
қийматларини кундаликда ёзиб бориши керак.
ПЭ ривожланиши юқори хавф гуруҳида бўлсангиз (ПЭ ўтказган бўлсангиз) ёки сизда
1-триместр скрининг текширувининг натижаларида ПЭнинг юқори хавфи аниқланса
ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан бошлаб 36 ҳафтасигача 150 мг/кун дозировкада
ацетилсалицил кислотасини (аспирин) оғиз орқали кечасига қабул қилишингиз керак.
Мутахассисларнинг
назорати остида, ўз ҳолатингизга ва боланинг ҳолатига ижобий
мунособатда бўлишингиз кўп асоратларни олдини олиш ва ҳомиладорликни етук
муддатга муваффақиятли етказиш имконини беради. Шунга қарамасдан, юқори қон
босими билан боғлиқ ҳомиладорликнинг ҳар қандай
асорати юзага келса, айниқса
муддатдан аввал ҳомиладорликни тўхтатиш зарур бўлса, туғруқдан кейин тиббий кўрик ва
ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган реабилитациядан ўтиш учун терапевт шифокорига
мурожаат қилишингиз керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: