Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар


Download 1.63 Mb.
bet9/11
Sana21.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1216587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1. Микротехника

2.3 Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
«Мия ҳужуми»
Ўқитувчи доска олдида туриб, талабалардан мавзу бўйича бирон-бир саволга жавоб вариантларини беришни сўрайди. Гуруҳ аъзолари бир неча минут давомида шу мавзу юзасидан гаплашиб, миясига нима келса, шуларнинг ҳаммасини айтишади ва буларнинг ҳаммаси бўр билан синф доскасига ёки блокнотга ёзиб борилади. Фикрларнинг ҳаммаси, улар қанчалик ноаниқ, бемаъни ёки баҳсли бўлмасин, ёзиб қўйилаверади. Ҳамма ўз фикрини муҳокама қилмасдан туриб, баён қилади, чунки мақсад кўпроқ миқдорда ва хилма-хил таклифлар олишдир. Бу пайтда тақиқлар бўлмайди ва ҳеч қандай баҳолар берилмайди. Қатнашчиларда таклифларни таҳлил қилиш, норозилик билдириш ва таклиф этилган ҳамма фикрларни муҳокама қилиб чиқиш учун кейинроқ имкон бўлади.
Агар фаоллик суст бўлса, ўқитувчи ўз фикрларидан баъзиларини ёзиб олишни таклиф этиши мумкин, лекин бундан олдин у бир оз жим туриши керак. Ўқитувчи топшириқни таҳлил қилишда ҳар бир талаба қатнашадиган бўлишини кузатиб боради. Гуруҳда вариантлар қолмаганидан кейингина муҳокамага киришиш мумкин
Талабалар ўқитувчи билан биргаликда барча вариантларни фаоллик билан муҳокама қила бошлайдилар. Ва бу ўринда нотўғри жавобларни танқид қилишга ва нотўғри бўлиб чиққан вариант хусусидаги танқидий муносабатни асослашга рухсат берилади. Шундан кейин ўқитувчи билимларни янада мустаҳкамлаш учун тўғри вариантларни ёзиб олишни талабаларга таклиф этади.
Берилган таклифларни ёзиб бориш учун бир кишини ажратиш ўринлидир, бу нарса жараённи бошқариб бориш,ҳамма фикрларни жамлаш, гуруҳ билан визиуал алоқани қувватлаб бориш ва талабаларнинг фикрлаш жараёни суръатларини пасайтирмаслик учун ўқитувчига ёрдам беради.
Мазкур мавзу бўйича “Мия хужуми” усулини ўтказиш учун қуйидаги саволлар тўпламидан фойдаланиш мумкин:

  1. Ёруғлик микроскопида текшириш учун гистологик препаратларни тайёрлаш неча

босқидан иборат?

  1. Қандай гистологик бўёқ турларини биласиз? ва ҳ.к.з.




Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling