Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа


Download 356.91 Kb.
bet1/10
Sana23.02.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1225582
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
XI МАВЗУ: Оиланинг конституциявий асослари


РЕЖА:

  1. Оила жамиятнинг асосий бўғини.

  2. Оиланинг жамият ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши.

  3. Никоҳ тузиш асослари.

  4. Ота-оналарнинг вояга етмаган фарзандлар олдидаги мажбурияти.

  5. Давлатнинг ота-оналар васийлигидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни боқиш, тарбиялаш, ўқитиш вазифаси.

  6. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларнинг ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурлиги.



1. Оила жамиятнинг асосий бўғини.


О ила жамиятнинг қуйи ва у асосий бўғинидир. У инсонни ҳаётга келиши, тарбияланишидаги асосий макон. Оила бир неча кишиларни биргаликда яшаш жойи. Оилани тўлиқ бўлиши учун ота-она ва фарзандлар бўлиши шарт. Уларнинг бирортасисиз ҳам оила бўлиши мумкин. Оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия қўрғонидир1. Лекин бундай оилада етишмовчилик бўлади. Ҳар бир оила маълум хонадонга мос бўлади.
Оила қуришнинг асосий сабаби, турли жинс кишилари ва улардан вужудга келадиган фарзандлар билан бирга турмуш кечириш, ҳаётни давом эттириш мақсадида авлод қолдириш ҳисобланади.
Оила ўз ички муносабатларига асосланади. Оиланинг ички муносабатлари қонун ҳужжатларига, миллий ва ахлоқий қадриятларга асосланади. Оилавий муносабатлар табиий, иқтисодий, маънавий эҳтиёжни қондириш зарурати юзасидан вужудга келади.
Ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкамлиги, ривожи оилага боғлиқ. Чунки жамиятда бўладиган ижтимоий муносабатларнинг дастлабки элементи оилада вужудга келади ва шаклланади. Оиладаги катталарни бир-бири билан муносабати, бошқалар билан муносабати, атроф-муҳит, мол-мулкка бўлган муносабати ёшларни шу масалаларга муносабатини шаклланиши учун ўрнак бўлади. Оиладаги тарбияни бошқа тарбиялардан фарқи, афзаллиги тарбия у ерда фақат ўргатиш, уқитиш, таъкидлаш билангина эмас, барча нарсаларда катта ёшдагиларни кичик ёшлар учун ўрнак курсатиши орқали олиб борилади.
Нима мумкин ва нима мумкин эмаслиги, меҳнатга, мол-мулкка муносабат, овқатланиш, дам олиш, кўнгил хушлик қилиш, катталарга муомила, ҳурмат, кичикларга ғамхўрлик қилишни дастлабки сабоғи оилада олинади. Бола бошқа муассасаларга тарбия, билим олиш учун берилгунга қадар ҳаёт алифбоси ҳақида маълумотни оиладан олади.
Оиладаги тарбия кишиларнинг ахлоқига, хулқига ўчмас қоидаларни сингдиради. Инсон тарбиясида ҳеч қандай бошқа тузулмалар оилани ўрнини боса олмайди. Чунки у ердаги, тарбияга сут, қон сингари мукаддас ашёлар таъсир килади.



Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling