Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа


Download 356.91 Kb.
bet8/10
Sana23.02.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1225582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-мавзу

Маълумот учун.:

Дунё мамлакатлари конституияларида “оила”, “оналик” каби тушунчалар камдан-кам учрайди. Масалан, Франия Конституцияси (1946 йил 27 октябрь) Муқаддимадаги “Миллат шахсга ва оилага уларнинг риволаниши учун зарурий шароитларни яратади” ва “У ҳаммага, хусусан, болага, онага ва кекса ишчиларга, соғлиқни ҳимоялашни, моддий хавфсизликни, дам олиш ҳамда бўш вақтни кафолатлайди” деган нормалар билан ифодаланган.

Ота-онасизлар жамият ва давлатнинг кўмаги остида ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Давлат етим-есирларга фақат умумий таълим олишда имтиёз ва имкониятлар яратиб келмасдан, уларни таълимни бошқа босқичларида қўллаб-қувватламоқда. Ўқув юртларига ўқувчи қабул қилишда ота-онасизларга тегишли ҳужжатлар асосида имтиёзлар берилган. Ана шу имтиёздан фойдаланиб кўплаб ота-онасизлар ўзлари учун зарур касбларга эга бўлмоқда. Улар ўқув муассасалари томонидан иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
2006 йилни “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон қилиниши, у бўйича қабул қилинган ҳужжатлар ва белгиланган тадбирлар ота-онасиз болаларни боқиш, тарбиялаш, ўқитиш учун катта имкониятлар яратишни назарда тутган эди. Бу ҳам давлат ва жамиятнинг ўз вазифасига жиддий қарашини кўрсатмоқда.
Бозор муносабати натижасида мамлакатимизда мулкдорлар кўпайиб бормоқда, улар ҳам ўз маблағларини маълум қисмини иҳтиёрий равишда ота-онасиз болаларни тарбиясига сарфламоқда.


6. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларнинг ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурлиги.


В ояга етган фарзандларнинг ота-она олдида кўплаб мажбуриятлари бўлиб, бу мажбуриятлар ота-онага ғамхўрлик қилишни назарда тутади. Бу бурч нафақат Конституциявий бурч, у халқимиз қон-қонига сингган, аҳлоқий қоидаларга мос урф-одатимиз ҳамдир.
Азалдан ота-онага ғамҳўрлик қилинган, уларни ранжитган фарзандлар, қораланган, қарғишга қолган, улардан ҳамма юз ўгириб, яккалаб қўйган. Ана шу аҳлоқий қоида Конституцияда қоида сифатида мустаҳкамлангач, энди ноқобил фарзандларни нафақат қоралаш, қарғаш, яккалаб қўйиш эмас, қонун йўли билан жазолаш имкони туғилди.
Конституциянинг 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар” - деган қоида белгиланди.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига улар биргаликда яшайдими, алоҳида яшайдими (қаерда яшашидан қатъий назар) бундан қатъий назар ғамхўрлик қилишга мажбур.
Фарзандни ота-онага ғамхўрлиги нималардан иборат? Энг аввало ота-онани нормал яшаши учун тўлиқ имконият яратиш. Бу турар-жой билан, озиқ-овқат (егулик), кийим-бош билан таъминлаш. Ота-оналарни соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларни тиббий хизматга муҳтожлигида тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш.
Иқтисодий томондан ғамхўрликнинг ўзигина ота-она эҳтиёжини қондирмайди, унга қўшимча равишда маънавий жиҳатдан ҳам ота-она қўллаб-қувватланиши керак.
Фарзандлар ота-она эҳтиёжини ихтиёрий равишда қондирмаса, унда уларга мажбурлов чоралари қурилади. Моддий мажбурлов чоралари бу, фарзандлардан ота-она ҳисобига мажбурий тўлов (алимент) ундиришдир.

Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling