Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа


Download 356.91 Kb.
bet7/10
Sana23.02.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1225582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-мавзу

Ёдда тутинг:

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида, боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи, боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи, боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи, боланинг исм, ота исми ва фамилия олиш сингари ҳуқуқлари мустаҳкамланган.

Кейинги пайтларда мамлакатимизга турли диний оқимларни кириб келиши ва уларни ҳуружлари, наркомания касофатини пайдо бўлиши, булардан фарзандларимизни сақлаш чораларини кенгроқ кўришни тақозо этмокда. Бу эса яна тарбияга эътиборни кучайтириш, барча кучни унга сарфлашни, бу ишда мактаб, маҳалла ҳамкорлигини ўрнатиш заруриятини келтириб чиқаради.


5. Давлатнинг ота-оналар васийлигидан маҳрум бўлган ҳамда
етим болаларни боқиш, тарбиялаш, ўқитиш вазифаси.
Давлат ота-оналарга фарзандларини вояга етгунча боқиш, тарбиялаш мажбуриятини юклаш билан бирга, ота-онасиз болаларни боқишни, тарбия қилишни, ўқитишни ўз зиммасига олади. Бу Конституциядаги “Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган ҳайрия фаолиятларини рағбатлантиради” – деган қоида асосида амалга оширилади (64-модда).
Вояга етгунга қадар давлат ва жамият қарамоғида бўладиган, уларни ёрдамига муҳтож болалар деганда, етим болаларни (ота-онаси вафот этган болаларни), ота-онани васийлигидан маҳрум бўлган (ота-оналари ташлаб кетган ёки ота-оналик ҳуқиқидан тегишли тартибда маҳрим қилинганлар) болаларни эътиборга оламиз. Бундай ёрдамга муҳтож болаларни давлат турли тадбирлар белгилаб, мунтазам равишда улар ҳаётда ўз ўринларини топиши учун зарур шароит яратиб беради.
Бола ота-онасиз бўлса, “Меҳрибонлик” уйларига, махсус муассасаларга жойлаштирилади. Турли сабабларга кўра болалар ота-онасидан тарбия олиш имконияти бўлмаса, болани оилаларга фарзандликка бериш ёки унга вояга етгунича васийлик ҳамда ҳомийлик белгиланади.
Мамлакатимизда кўплаб “Мехрибонлик” уйлари мавжуд бўлиб, уларда етим болалар вояга етгунларига қадар давлат томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, келажак ҳаётга тайёргарлик кўришади.
Ҳозирги кунда кўплаб оилалар етим болаларни асраб олиб, уларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.
Бундай тажриба, яъни ота-онасиз етим болаларни оиласига олиб фарзандларидек тарбиялаш, топганини баравар баҳам кўриш халқимиз маънавиятига хос бўлиб, урф-одатга айланган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида уруш натижасида ота-онасидан ажраган кўплаб болалар Ўзбекистонда ўз оилаларини топган. Айниқса оддий темирчи Ш.Шомахмудовни 14 та етим болани тарбиялаб оёққа қўйиши бутун жаҳон аҳлини таҳсинига сазовор бўлган.
Шу даврдаги етим болаларни боқувчи оилаларга давлат эътибори билан ҳозирги кунда етим болаларни тарбияловчи оилаларга давлат эътибори бутунлай бошқача. Ҳозир етим бола боқувчи оилалар давлат ва жамият томонидан доимий кўмак олиб туради.
Мамлакатимиз аҳолиси сонига нисбатан бошқа мамлакатларга қараганда “Мехрибонлик” уйлари камлиги, бизда ота-онасизлар кўплаб оилаларда тарбия олиши билан характерланади.


О та-онасиз, етим болаларга жамият ва давлат ғамхҳрлигини амалга оширишда, турли жамғармалар ҳам катта роль ўйнайди. Бундай жамғармалар Ўзбекистонда етарлича. Булар жумласига “Сен ёлгиз эмассан”, “Меҳр-шавқат ва саломатлик”, “Соғлом авлод учун” жамғармалари киради.
Д авлат томонидан қўллаб-қувватланувчи бу ташкилотлар жамият номидан етим-есирларни боқиш, тарбиялаш, ўқитиш ишларига катта ёрдам бермоқда.
Конституцияга асосан, дунёга келган фарзанд ота-онасининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатьий назар қонун олдида тенгдирлар.
“Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деган Конституциянинг 65-моддаси қоидалари, фарзандларга тенг ҳуқуқлилик ва тенг имконият бўлишини назарда тутади ҳамда ҳар қандай ҳолда оналик ва болаликни давлат томонидан ҳимояга олинишини кўрсатувчи яна бир муҳим ҳуқуқий асосдир.



Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling