Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа


Download 356.91 Kb.
bet9/10
Sana23.02.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1225582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-мавзу

Ёдда тутинг:

Ўзбекистн Республикаси Оила кодексининг 109-моддасига мувофиқ, Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.



Меҳнатга лаёқатли, маълум иқтисодий имкониятлари етарли, турар-жой масаласида қийинчилиги йўқ фарзандларнинг ота-оналарини қариялар уйига жойлаштириши халқимизда энг ёмон уят иш, ориятсизлик деб қораланади.
Афсуски, халқимиз маънавиятига хос бўлмаган шундай ҳолатлар аҳён-аҳёнда бизда ҳам учраб туради. Шунинг учун ёшларга таълим-тарбия беришда, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчини фақат ҳуқуқий жиҳатига эмас, унинг маънавий ва аҳлоқий жиҳатига ҳам эътибор берилиб, халқимизнинг узоқ йиллар давомида тўплаган энг яхши ҳислатларига таяниш зарур. Фарзандларни ота-она олдида мажбуриятини бажармасликларига фақат юридик жавобгарлик билан таъсир қилмай, бу инсон хусусиятига хос бўлмаган ҳолат, энг тубан инсонлар шундай қилиши мумкинлигини, ота-онасини хору-зор қилган инсонлар икки дунёда ҳам юзи қора бўлиши ва энг муҳими ҳайвондан фарқи бўлмаслиги ўқувчиларга етказилиши керак.
Оила муносабатларини Конституциявий асосда ҳал қилиниши, Конституцияда унга алоҳида боб ажратилиши, бизда оилага бўлган жиддий муносабатни исботидир. Оилани мустаҳкамлаш бу, жамиятни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш эканлиги, давлатнинг оилага бўлган муносабатини белгиловчи асосий ҳолатдир. Инсон ўз саломатлигини сақлашга ҳаракат қилганидек, жамият ҳам оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилади, чунки жамият соғлиқи оила соғломлигига боғлиқ. Оилалар соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом бўлади.

Мантиқий саволлар:



  1. Ўзбекистон Республикасида оила институтининг конституциявий мақомини батафсил ёритиб беринг? Оиланинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини ёритиб беринг?

  2. Ота-она ва фарзандларнинг бурчлари деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ота-она ва фарзандларнинг бурчлари моҳиятини таҳлил қилинг?

  3. Ўзбекистон Республикасида оналик ва болаликни давлат томонидан муҳофаза қилинишининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг? Ушбу ўзига хос хусусиятларнинг ҳуқуқий асосларига тўхталиб ўтинг?

  4. Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқларини муҳофаза қилинишининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг? Бола ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларга тўхталиб ўтинг?.




Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling