Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 378 Kb.
|
тез тиббий ёрдам дастури янгиси
АННОТАЦИЯ
Мазкур Намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 4985-сонли фармонига асосан яратилди. Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ва изчил чора – тадбирлар амалга оширилиши натижасида аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул тиббий ёрдам беришни таъминлайдиган шошилинч кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими ташкил этилган. Шошилинч тез тиббий ёрдамнинг тезкорлигини, технологиклиги ва самарадорлигини тубдан кучайтиришга, аҳолига ўз вақтида малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича даволаш, илмий-методик ва таълим ишларининг бутун комплексини энг юқори даражада ташкил этиш бугунги куннинг давр талаби эканлигини инобатга олиб ўрта тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган ушбу дастур қайта кўриб чиқилди. Тиббиёт соҳасида кўпайиб бораётган янги маълумотлар ҳажмини таьлим жараёнида ўзлаштириш мақсадида тизимда модул технологиясидан фойдаланилади. Дастурда ўқув фаннинг мазмуни, уни ўзлаштириш шакли ва усуллари модул асосида мужассамлаштирилган. Барча ўқув материаллари алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар бири нафақат маълумот манбаи, балки уни ўзлаштириш усули сифатида яратилган. Дастур мазмунида назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллаш алоҳида эътиборга олинган. Ўқув дастури “Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш” йўналишининг намунавий ўқув режаси асосида тайёрланган бўлиб, ҳамшираларни 144 соат малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар блокларига ажратилган бўлиб: ижтимоий - гуманитар, умумкасбий фанлар ҳамда ихтисослик фанлар бўйича таълим олаётганларнинг хар томонлама касбий, маънавий ва сиёсий дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатлар, тиббиёт соҳасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маълумотлар киритилиб, тиббий таьлимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таъминланган ҳолда тингловчиларни мустақил ишлашга ва фикрлашга йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган. Хар бир блоклардаги модуллар тегишли мавзулар (кичик модуллар)га ажратилган. Бунда ўқув режага мувофиқ назарий ва амалий дарслар мавзулари, уларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, ўзлаштирилиши лозим бўлган амалий билим ва кўникмаларнинг рўйхати, ҳар бир мавзу бўйича ўқув юклама ҳажми (мустақил соатларни ўзлаштириш шакллари билан), фойдаланилган ўқув адабиётлар ва монографиялар рўйхати берилган. Шунингдек, хар бир бўлим бўйича тест топшириқлари ва назорат саволлари банки (тўплами) ҳамда вазиятли масалалар тўплами, амалий кўникмаларни ўзлаштириш назорати шакли ва усуллари таьрифлаб берилган. Download 378 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling