Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 378 Kb.
|
тез тиббий ёрдам дастури янгиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Блоклар ва ўқув фанлар Номи Умумий ўқув юклама Аудитория машғулотлари соатлари
- Мустақил иш соатлари Умумий Жами Назарий
- Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш. Чақириқ қабул қилишда диспетчернинг қадамма- қадам бажарадиган асосий ҳаракатлар алгоритми
- Тез тиббий ёрдамнинг асосий концепцияси ва диспетчерлик протоколлари билан ишлаш (шок, кома ва қон кетишларда биринчи ёрдам кўрсатиш).
- Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб
- Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб
- Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб
- Дастурни тадбиқ этиш буйича услубий тавсиялар
НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА
Таълим йўналиши: Даволаш иши, акушерлик иши, ҳамширалик иши Цикл/курснинг номи: “Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш”
Ўқув дастурни тадбиқ этувчи педагогларга қўйиладиган талаб: Олий тиббий маълумотга эга бўлган педогоглар Модул системасида ўқитиш бўйича малакага эга бўлган ходимлар Ўз сохаси бўйича чуқур билим ва малакага эга бўлган амалиётдаги мутахассислар, шу жумладан врач ва олий маълумотли ҳамшира дипломига эга мутахассислар. Замонавий интерфаол ўқитиш усулларини қўллай олувчи педагоглар. Тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, далилларга асосланган тиббиёт тизимини дарс жараёнига татбиқ эта оладиган мутахассислар (вазиятли масала, амалиётдаги холатлар ва бошқ). Амалиётдаги хаётий тажриба ва тиббиётда учрайдиган воқеа, ходисалар, вазиятлар ва улардан олинган ҳулосалардан дарсларда фойдалана олиш қобиляти. Ўқув дастурни тадбиқ этиш учун муассасанинг моддий техник таъминотига қўйиладиган талаб: Жиҳозланган ўқув аудиторияси Тегишли тиббий асбоб анжомлар ва муляжлар; Ахборот коммуникацион технологиялари; компьютер техникаси, видеокамера, мультимедия жамланмаси: Тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар; Тренинг заллари. Ўқув дастурини тадбиқ этиш учун муассасанинг ахборот кутубхона таъминотига қўйиладиган талаб: Тегишли меъёрий - ҳуқуқий хужжатлар; Тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмаси ва услубий адабиётлар, шу жумладан электрон мажмуа. Компьютер технологиялари. Интернет тармоғи. Дастурни тадбиқ этиш буйича услубий тавсиялар: Ўқиш давомида асосий шакллар қуйидагилардан иборат: аудитория машғулотлари, назарий ва амалий дарслар, мустақил иш. Назарий ва амалий машғулотларнинг мавзуси ва мазмуни бир - бирига мос бўлиши лозим. Педагог модул технологияси асосида тузилган дастур асосида дарс олиб бориши тавсия этилади. Бошланғич билим назорати; Мавзу юзасидан суҳбат; Видеофильмлар ва бошқа кўргазмали материалларни қўллаш; Машғулотлар давомида педагоглар янги педагогик технологиялар асосида дарс олиб бориб, тингловчиларга назарий билим бериб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Бунда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш жараёнида видеофильмлар, тарқатма материаллардан фойдаланилади. Амалий машғулотларнинг тренинг қисмида тегишли мавзу бўйича амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришга (тренажер, муляжларда) катта аҳамият берилади. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларни амалий машғулотлар давомида тингловчи томонидан ўзлаштирилиши назорат қилиниб, хато ва камчиликлар гуруҳ билан муҳокама қилинади ва тингловчига ўз хатосини мустақил тўғирлаш учун имкон яратиш лозим. Бунинг учун хар бир тингловчига шароит яратиб берилиши ва ўз хатолари устида ишлаш учун тавсиялар бериш лозим. Модулнинг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир тингловчи ўқув – услубий тарқатма материаллар билан таминланиши шарт. Модулни ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири тингловчининг амалий машғулотлар вақтида назорат қилинадиган мустақил ишидир. Ушбу усул, илмий адабиётлар излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиради. Мустақил иш турлари ва уларни бахолаш
Download 378 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling