Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Кириш “Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш”
Download 378 Kb.
|
тез тиббий ёрдам дастури янгиси
Кириш
“Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш” цикли бўйича Намунавий ўқув дастурининг мақсади: ўрта тиббиёт ходимлари (Шаҳар, туман вилоят тез тиббий станциялари диспетчер ходимлари)ни ҳар томонлама етук, ижтимоий - гуманитар, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги кўтариш, аҳоли ўртасида ўлим кўрсаткичларини янада камайтириш, фавқулотда холатларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш чора тадбирларини ўзлаштириш, янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустахкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган. Мутахассисларни маънавий баркамол инсон бўлишлари, жамиятни тараққиёти тўғрисидаги билимларга эга бўлишига йўналтирилган ”Маьнавият асослари. Тиббиёт ходимининг маънавияти” мавзуси ўқув режа ва ўқув дастурига киритилган. Бугунги кун талабларига мувофиқ, мутахасисларини чет тилларини эгаллаш , фаолияти жараёнига информацион ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланишга йўналтириш мақсадида малака ошириш курсининг ўқув дастурларига “Ахборот коммуникацион технологиялари” ва “ Чет тили” фанларидан соатлар киритилган. Ушбу фанлар ўрта тиббиёт ходимларига компьютер асослари бўйича зарур бўлган билимларни бериш, тингловчиларни чет тилида (инглиз тили) тиббиётга оид мавзулари бўйича мулоқат олиб боришга ҳаракат қилиши ва чет тилини мустақил ўрганишга йўналтирилга қаратилган. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иш жараёнида лотин тилидаги терминологиясидан кенг фойдаланишини, шу жумладан, дори воситалари хамда рецепт бланкалари билан ишлашини инобатга олиб, ижтимоий- гуманитар блокига “Лотин тили ва фармацевтик терминология” фани бўйича соатлар киритилган. Умумкасбий фанлар блоки “Инфекцион назорат”, “Тиббий статистика. Тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларда юритиладиган хужжатлар ва статистик ҳисоботларни тайёрлаш. Дори дармонларни қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш”. “Тиббиёт валеологияси” фанларидан иборат бўлиб ўрта тиббиёт ходимларига соҳадаги замонавий, илмий ва амалий ютуқларга таянган ҳолда, инфекцион назорати бўйича лозим бўлган билимлар ва амалий кўникмаларнинг кўлами, соғлиқни сақлаш, уни муҳофазалаш усуллари ва шаклини юксалтириш, жадал ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва бошқаришда статистик маьлумотларни кенг кўламда ва доимий тахлил қилиб боришда, хамда ахоли соғлигини ўрганиш усуллари, ўрта тиббиёт ходими фаолиятида дори –дармонларни хисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш тартиби бўйича янги маьлумотлар киритилган. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналиши - тиббиёт профилактикаси. Шу боис, одам саломатлигини сақлаш ва уни мустахкамлашга йўналтирилган, хаёт тарзини ижобий томонга шакиллантиришда турли услублар, замонавий ёндошувлар, механизмлар ва тамойилларни “Тиббиёт валеологияси” фани ўз ичига қамраб олган. Ихтисослик фанлари блокида “Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш хамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган. Дастурда тез тиббий ёрдам станциялари, шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ўрта тиббиёт ходимлари малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши керак, бажара олиши лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган. Бунда тиббиёт сохасидаги янгиликлар, тез тиббий ёрдам ишини ташкил этиш, шошилинч ва фавқулотда холатларда тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, тиббиётдаги замонавий текширув усуллари, уларга беморларни тайёрлаш, шошилинч тез тиббий ёрдамга мухтож беморларни замонавий усулларда даволаш, инсон хаётига хавф солувчи холатларда беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш чора тадбирлари, ҳозирги кунда қўлланилаётган янги тиббий технологиялар тўғрисида маълумот оладилар. Мазкур Намунавий дастурни ўзлаштиришга тавсия этилган соатлар хажми жами: 144 соатдан иборат бўлиб, бундан 72 соати назарий ва 72 соати амалий дарсларга ажратилади. Бундан ташқари тингловчиларга 28 соат мустақил иш бажарилиши белгиланди ва умумий ўқув юкламаси 172 соатни ташкил этади. Дастурни тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Якуний аттестация натижаси бўйича тингловчиларга ўрнатилган тартибдаги сертификат тақдим этилади. Download 378 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling