Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти


Download 357 Kb.
bet11/28
Sana07.03.2023
Hajmi357 Kb.
#1245560
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
Стандарт баённомалар

Сийдик йўллари инфекцияси.
Буйрак абсцесси (интраренал).
(2 тоифали хизмат)
Тушунча.
Буйрак абсцесси – бу буйрак паренхимасининг чегараланган йирингли емирилиши. Аввалига микроабсцесслар пайдо бўлади, улар катталашиши мумкин ва бир-бири билан бирикканда парда билан чегараланган йирингли ўчоқлар пайдо бўлади. Кортикал ва кортикомедулляр абсцесслар (карбункуллар) фарқ қилинади.
Кортикал абсцесслар, қоидага биноан, буйракнинг қон орқали Staphylococcus aureus билан инфекцияланиши оқибатида келиб чиқади.
Кортикомедулляр абсцесснинг пайдо бўлиш сабаби, қоидага биноан, сийдик йўллари обструкцияси туфайли ривожланадиган (сийдик димланиши сабабли) юқорига кўтарилувчи инфекциядир. Энг кўп кузатиладиган этиологик омиллари: E сoli, Klebsiella ёки Proteus.
Ташхислаш. Симптомлари ва белгилари.
Буйрак абсцессининг клиник белгилари: тана ҳароратининг юқори даражада кўтарилиши, қалтираш, бел соҳасида оғриқ ва қовурға-умуртқа бурчагидаги (бел соҳасидаги) мушакларнинг таранглашиши, сколиоз. Сийишнинг бузилиши ва сийдик йўлларининг бошқа симптомлари турли даражада намоён бўлади.
Пайпаслаганда қовурға-умуртқа бурчагида, қовурға ости соҳасида ўзига хос оғриқ аниқланади. Буйракни ҳамма вақт ҳам пайпаслаб бўлмайди.
Лаборатория маьлумотлари.
Қон таҳлилида одатда лейкоцитоз, лейкоцитлар формуласининг чапга силжиши, эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши кузатилади. Сийдик таҳлилида лейкоцитурия кўрув майдонида 400-дан ортиқ, 1 мл сийдик таркибида 100000-дан ортиқ бактериялар аниқланади. (Кортикал абсцессларда сийдикнинг лаборатор текширувларида патологик ўзгаришлар аниқланмаслиги ҳам мумкин).
Инструментал текширувлар.
Ультратовуш текшируви. Беморни буйраклар, сийдик найлари ва қовуқни ультратовушда текширишга скрининг ташхислаш учун юбориш керак. Сийдик йўлларида обструкция ёки абсцесс аниқланган ҳолларда беморни урологга жўнатиш керак.
Тактика.
Буйракда абсцесс аниқланса, беморни зудлик билан урологга жўнатиш керак.
Агар бемор мурожаат қилган вақтда аҳволи оғир бўлса, бу интоксикация ҳисобига бўлиши мумкин, бунда симптоматик даволаш шаклида (юракни қувватловчи дорилар, суюқликларни томчилаб қуйиш ва бошқалар) зудлик билан ёрдам кўрсатиш мумкин.


Стандарт баённома


Download 357 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling