Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
1-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
20.03.2018 Й. N ПҚ-3617 “Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси флорасида табиий холда ўсувчи доривор ўсимликлар захираларидан барқарор фойдаланиш, жумладан, айрим доривор ўсимликларнинг плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашѐсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт қилиш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва "Ўзбекозиковкатхолдинг" холдинг компаниясининг республика ҳудудида каврак (Ferula Foetida, Ferula Tadshikorum) плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашѐсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш мақсадида каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг "шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, "ўзбекозиқовкатхолдинг" холдинг компанияси таркибидаги "қарши экспорт- импорт бизнес" мчж ва "сурхондарѐ агрофирмаси" мчж масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхоналар ҳамда каврак етиштириш ва уни экспорт қилиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар уюшма муассислари ҳисобланади; ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. қуйидагилар уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 12 республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келишини инобатга олган ҳолда, кавракни плантацияларда етиштиришни ташкил этиш ва тайѐр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайѐрлаш; республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; каврак уруғини тайѐрлаш ва плантация ташкил этувчи ташкилотларга етказиб бериш; каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хом ашѐ етиштириш юзасидан методик ѐрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясига, соғликни сақлаш вазирлиги, соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда доимий равишда каврак хом ашѐси асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, табиий захираларининг ҳолатини мониторинг қилиш, ўсимликнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий- тадқиқот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling