Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта
Топинамбур (Helianthus tuberosus L.) , унинг халқ табобати ва илмий
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
1-1
Топинамбур (Helianthus tuberosus L.) , унинг халқ табобати ва илмий
тиббиётда қўлланилиши Топинамбур кўп йиллик ўсимлик бўлиб, астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб. Топинамбур туганаклари углеводларга, жумладан инулинга ғоят бой. Унинг асосида қандли диабет касалликлари учун турли маҳсулотлар ишлаб чиқилган. 45 Топинамбур кимѐвий таркиби: тугунакларида 15-20% инулин, 2,5-3,5% фруктоза, 2%га яқин протеин, пектин моддалар, гемицеллюлоза, ѐғлар, темир ва фосфор бирикмалари, калий, магний, В гуруҳи витаминлари, каротин, пантотен кислота, Е ва С витаминлари бор. Фармакологик самараси ва таъсир механизми. Тугунакларда мавжуд инулин қандли диабет билан хасталанган беморлар пархезида қўлланиладиган фруктоза манбаси ҳисобланади. Топинамбурни ўз ичига олган озуқа маҳсулотлари стрессга қарши, иммунитетни оширувчи, умумий қувват берувчи, атеросклерозга қарши ва мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади. Топинамбур асосан иммунитетни ҳужайралар бўғинида таъсир кўрсатади, фагоцитар фаолликни оширади ва ҳужайралар миграциясини ингибирловчи омилларни кучайтиради. Қўлланилиши: топинамбур тугунакларидан қандли диабет, жинсий заифлик, бронхиал астма, оғир металлар тузларидан заҳарланиш, семизликни даволашда фойдаланилади. Пархезга топинамбурни қўшиш стресс, астения, сурункали интоксикацияларда одамга ижобий таъсир кўрсатади. Россиянинг Клиник иммунология институтида ―Топикс‖, ―Топинамбур концентрати‖ препаратлари ишлаб чиқилган. Топикс – иммунитетни оширувчи таъсирга эга препарат. ―Топинамбур концентрати‖ топинамбур туганакларини қайта ишлаб олинган қуруқ маҳсулот бўлиб, унда дастлабки ўсимлик хом ашѐсининг биологик фаол компонентлари сақланган. У қонда глюкоза, холестерин, триглицеридлар ва липопротеидлар миқдорини камайтиради. Маҳсулот аксиканцероген таъсирга эга бўлиб, бу таъсир фаол компонентларнинг антиоксидант, яллиғланишга қарши ва иммунитетни ишга солувчи хоссалари билан белгиланади. Маҳсулот юқори самарали фитоадаптоген бўлиб, иммунитетни мустаҳкамловчи, стрессга қарши таъсирга эга. Топинамбур тугунаклари фруктоза учун хом ашѐ бўлиб хизмат қилади ҳамда чорвачиликда юқори озуқавий ем сифатида қўлланилади. Бошқа сабзавотлардан топинамбурни фруктоза ва унинг полимерлари асосидаги ноѐб углеводли комплекс: фруктоолигосахаридлар ва инулин ажратиб туради. Топинамбур таркибидаги углеводларни аниқлаш бўйича олиб борилган илмий изланишлар кўп бўлмай, улар асосан углеводларни идентификациясини сифат реакциялари ва юпқа қаватли хроматография усулидан фойдаланиб олиб боришга қаратилган. Кубань давлат технология университетида топинамбурдан шарбат олиниб, унинг таркибидаги инулиннинг гидролизи ўрганилган. Топинамбурдан тайѐрланган ун кўринишидаги инулин АҚШ ва Европада бир қатор касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган аралаш пробиотикларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Шунингдек у ун маҳсулотлари таркибига ҳам киритилади. Канаданинг Dalhousie University олимлари томонидан топинамбур инулинига оид изланишлар олиб борилган. Бунда инулиндан озуқавий 46 қўшимча сифатида фойдаланилганда витаминлар синтези тезлашиши ва ҳимояланишнинг иммун механизмлари фаоллашиши аниқланган. Фруктоолигосахаридлар паст калорияли бўлганлиги туфайли қандли диабет ва семиришдан азият чекаѐтган кишиларга тавсия этилиши мумкинлиги ѐритилган. Таъкидлаш лозимки, уларнинг энг кўп миқдори Японияда истеъмол қилинади. Ўзбекистонда топинамбур туганаги кукуни қўшилган классик йогурт технологияси ишлаб чиқилган. Шунингдек, топинамбур туганакларидан шарбат олиш технологияси ҳам таклиф этилган. Фруктоза топинамбурнинг доимий таркибий қисмидир. Унинг миқдори ҳосилни йиғиш вақти, ҳосилдорлиги, сақлаш муддати ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. У инулиндан илдизда ва тугунакларда кечадиган биокимѐвий жараѐнлар натижасида ҳосил бўлади. Фруктоза – пархезли қанд бўлиб, глюкоза иштирок этадиган модда алмашинув жараѐнларида иштирок этиши мумкин, бир қатор ҳолларда эса унинг ўрнини босади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling