Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта


Кўк чой (Thea sinensis L.), унинг халқ табобати ва илмий тиббиётда


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana23.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1717231
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
1-1

 Кўк чой (Thea sinensis L.), унинг халқ табобати ва илмий тиббиётда 
қўлланилиши 
Хитой чойи - Thea sinensis L. Кўк чой барглари таркибида алкалоидлар 
(1,5-3,5% кофеин, теофиллин, теобромин, ксантин, аденин, гипоксантин, 
параксантин, метилксантин, изатин), 20-24% ошловчи моддалар (―чойли 
танин‖), флаваноидлар, оз миқдорда эфир мойлари излари ва С
1
, В
1
, В
2
витаминлар, никотин ва пантотен кислотаси бор.
Чойдаги ошловчи моддалар ўзига хосдир (галлакатехингаллат, 1-
эпикатехингаллат, 
1-эпигаллокатехин, 
dl-галлокатехин, 
1-галлока-
техингаллат, 1-эпикатехин, эркин галлий кислотаси). Уларнинг асосий қисми 
катехинлар ва улар ҳосилаларининг мураккаб аралашмасидан таркиб топган. 
Ушбу катехинлар АҚШнинг Maryland, Department of Pathology, Uniformed 
Services University of the Health Sciences, Италиянинг Department of 
Experimental Pathology, University of Bologna ва Япониянинг Department of 
Internal Medicine, Chiba-Hokusoh Hospital, Nippon Medical School томонидан 
ўрганилиб, уларнинг организмда холестериннинг миқдори кўпаймаслигига
ва сут безларидаги ўсма хужайраларининг кўпайишини олдини олишга 
ижобий таъсири аниқланган.


49 
Димеркатехинлар 
типик 
―чой‖ 
ошловчи 
моддалари 
бўлиб, 
ичимликнинг таъмини ва тилларанг қизғиш рангини белгилаб беради. Типик 
флавоноидли бирикмалар чойда флавонол гликозидлар (кверцетин ва 
кемпферол) кўринишида учрайди. Кўк чойда 5-6 % микроэлементлар ва 
органик фаол бирикмалар бўлиб, уларнинг 50 %ини калий, 15,5 %ини 
фосфорнинг органик бирикмалари, фитин, темир тузлари, марганец
кремний, кальций, фтор, йод, мис, олтин, лимон кислотаси, қаҳрабо 
кислотаси ва шовул кислотаси, шунингдек В, А, РР, К, Е ва Р гуруҳлари 
витаминлари ташкил қилади. 
Фармакологик самараси ва таъсир механизми. Чой дамламаси 
тетиклаштирувчи хоссага эга. Унинг таркибидаги алколоидлар, хусусан, 
кофеин, асаб тизими, айниқса бош мия пўстлоғи, юрак, буйраклар
фаолиятини қўзғатади, нафас олишни чуқурлаштиради ва тезлаштиради, 
пешоб ажралишини оширади, шунингдек кўк чой экстракти таркибидаги 
кофеиннинг одам организмининг метаболизмига таъсири University of 
Copenhagen олимлари томонидан чуқур ўрганилган . 
Чой баргидаги катехинлар Р-витамин фаоллигига эга бўлиб, қон 
томирлари деворларини мустаҳкамлайди, уларнинг қайишқоқлигини
оширади, капиллярларнинг мўртлиги ва ўтказувчанлигини камайтиради. 
Хитойнинг Institute of Clinical Pharmacology, Key Laboratory of Anti-
inflammatory 
and 
Immune 
Pharmacology 
да 
артрит 
касаллигида 
катехинларнинг аҳамияти, Австралиянинг Edith Cowan University да катта 
ѐшли аѐлларнинг суяклари мўртлашиши билан чой истеъмол қилиниши 
орасидаги боғлиқлик ўрганилган . 
Кўк чой антиоксидант фаолликка эга. Япониянинг University of 
Shizuoka, Кореянинг Asan Medical Center and University of Ulsan College of 
Medicine, Changwon National University ва бошқаларда кўк чой экстрактининг 
хоссалари ўрганилиб, бунда у қонда холестерин миқдорини камайтириши, 
томирлар эластиклигини сақлаб туриши, организмнинг эрта қаришини, ѐғли 
гепатознинг олдини олиши, вазнни камайтириши, артериал босимни 
нормаллаштириши аниқланган. Чой терлатиш хусусиятига эга, токсинлар ва 
тузларни боғлайди ва организмдан чиқаради, бактерияга қарши таъсир 
кўрсатади. Унинг ўсмаларга қарши самараси, иммун тизими фаоллигини 
ошириши ва канцерогенларни организмдан чиқариши билан боғлиқ.
Япониялик олимлар тажрибалар натижаси бўйича, кўк чой 90% стронцийни 
ютиши ҳамда унинг организмга зарарли таъсирини камайтиришини исботлаб 
беришди. Кўк чой нур касалликларида ҳам самарали бўлиб, телеэкрандан 
нурланишнинг зарарли таъсирини йўқотади.
Таҳлил маълумотлари кўк чой асосида озуқага биологик фаол 
қўшимчалар яратиш ҳам аҳамиятга молик вазифа эканлигидан далолат 
беради. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling