50
Ўзбекистон
ҳудудида
Тошкент,
Сурхондарѐ
ва
Қашқадарѐ
вилоятларида учрайди. Маҳаллий хом ашѐ асосида дори воситалари йуқ.
Ўсимлик илдизида полифеноллар, проантоцианидинлар мавжуд.
Таъсири ва қўлланилиши. Ҳар
хил тишли родиола илдизи ва
илдизпоясидан тайѐрланган спиртли ажратмалар тажрибада каламушларда
пешоб ҳайдаш таъсирини яққол кўрсатган. Сафро ҳайдаш хусусиятига кўра
бўзноч гуллари экстрактидан кучлироқ. Родиола
илдизи ва илдизпояси
экстрактлари токсик гепатитда жигар ичи метаболизмига фаол таъсир
кўрсатади.
Ҳозирги кунда ушбу оилага мансуб бўлган пушти родиола ўсимлиги
чуқурроқ ўрганилган бўлиб, дори турлари ва БФҚ лар асосан шу ўсимлик
асосида олинган. 2002 йилда Норвегияда мақола чоп этилган бўлиб, у пушти
родиоланинг илдиз ва илдизпояси таркибидаги
ароматик бирикмаларга
бағишланган бўлиб, муаллифлар томонидан илдиз ва илдизпоя таркибида
0,05% эфир мойлари борлигини аниқланган, шу
жумладан, монотерпен
гидрокарбонатлар 25,40%ни, монотерпен спиртлар 23,61%ни ва
алифатик
спиртлар 34,54%ни ташкил қилган.
Пушти родиола асосида олинган суюқ экстракт иммунитетни тикловчи,
антимикроб, гепатопротектор ва гипогликемик таъсирга эга.
Швецияда 2009 йилда мақола чоп этилган бўлиб, унда пушти родиола
илдиз ва илдизпоясидан музлатилган карбонат ангидриди экстракцияси
ѐрдамида розавин ажратиб олинганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган .
Латвияда пушти родиола илдиз ва илдизпоясидан қуруқ
экстракт
олиниб, ундан таблетка дори тури технологиясини ишлаб чиқиш бўйича
изланишлар олиб борилиб, уларга патент олинган.
2011 Хитойда ҳам музлатилган карбонат ангидриди экстракцияси
усули қўлланилиб, унинг ѐрдамида ушбу ўсимлик
илдиз ва илдизпоясидан
салидрозид ажратиб олинган, бунда модификатор
сифатидан спиртдан
фойдаланилган .
Do'stlaringiz bilan baham: