Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Асоратланган талваса – ёки парциал 15 мин кечади, шунингдек нормал 
тана ҳароратида ҳам талвасалар ҳам содир бўлади. 
Лаборатор – инструментал текширувлар: ЭЭГ талвасалар қайта содир 
бўлгандагина (асоратланган, тана ҳарорати унча юқори бўлмаганда ёки 
учоқли неврологик симптомлар билан бирга кечганда) зарур ҳисобланади. 
Люмбаль пункция: кўрсатмани мутахассис аниқлайди. 
УАШ тактикаси 
 
Ота-оналарни ўқитиш. Тинчлантириш ва талвасанинг қайта юзага 
келиш эҳтимоли кутилганда уни олдини олиш бўйича маслаҳат бериш 
(масалан: олдиндан парацетамол ичириш, нам губка билан боланинг 
танасини артиш). 
Талвасага қарши терапия ҳар доим ҳам талаб этилмайди. Агар талаб 
этилса, бензодиазепинлардан фойдаланган мақсадга мувофиқдир (лоразепам 
– бошлангич доза 0,05-0,1 мг/кг, максим – 4 мг, 1-4 мин давомида, самара 
бермаганда иккинчи доза - 0,25-0,4 мг/кг юборилади). Талваса 
давомийлигини баҳолаш учун дори юборилган вақтни қайд этиб қўйиш 
лозим. Шунингдек, талвасалар такрорланганда вальпрой кислотаси ва 
фенобарбитал ҳам яхши самара беради. Фебрил талвасаларни олдини 
олиш, одатда талваса тез-тез такрорланадиган ва ҳаётга хавф соладиган 
ҳолатлардан (тўтқаноқли статус) ташқари талвасага қарши профилактик 
давони талаб этмайди. 
Мутахассисга йўлланма. Кўрсатмалар: дастлабки 18 ой ёки 3 ёшдан кейин 
юзага келган такрорий талваса ҳолатлари, ҳароратнинг озгина кўтарилиш 
фонида юзага келган ёки ўчоқли неврологик симптомлар билан бирга 
кечадиган асоратланган талвасалар. 
Эпилепсия талвасалари 
 
Умумий маълумотлар ва статистик маълумотлар. 
Эпилептик талвасалар – бу алоҳида нозологик бирлик эмас, балки 
симптомлар комплексидир. Эпилепсия (тутқаноқ) деб МНТ да ўткир 
метаболик бузилишлар ва инфекция бўлмаганда ҳам такрорий талвасалар 


42 
билан характерланадиган ҳолатга айтилади. Тутқаноқнинг болалар ўртасида 
тарқалганлиги 3-5% ни ташкил этади. 60% тутқаноқ болаликда бошланади. 
Этиологияси 
 
Тутқаноқларнинг энг кўп кузатиладиган сабаби – бош мия жароҳати, 
туғруқ жароҳати, менингит, энцефалит, метаболик бузилишлар, мияда қон 
айланишнинг бузилиши, токсик моддалар таъсири. Эпилепсияда хуруж 
(талвасалар) одатда бирга кечувчи касаллик ёки врач тавсиясига риоя 
қилмаслик оқибатида талвасага қарши дори препаратлари метаболизмининг 
ўзгариши туфайли қўзғалади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling