Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Вакцинал реакциялар – вакциналар йўриқномаларида кўрсатилган 
кутиладиган ҳолатлар бўлиб, ҳарорат кўтарилиши (баъзан фебрил 
тиришишлар билан) ва оғир бўлмаган маҳаллий реакциялардир. Камдан кам 
ҳолларда оғриқ реакциялар (АКДС дан сўнг қаттиқ чинқириқ), аллергияси 
бор болаларда – терида тошмалар тошиши (кўпинча озиқ-овқат хатоликлари 
билан боғлиқ) кузатилади. АКДС га нисбатан ҳарорат реакциясини олдини 
олиш учун болага 1-2 кун парацетамол бериш тавсия этилади. 
Вакцинация асоратлари камдан кам учрайди, аксарият поствакцинал 
даврдаги касалликлар эмлашга боғлиқ бўлмайди (5-жадвал). Асоратлар жуда 
камдан кам ҳолларда вакцина сифати ва уни юбориш техникасининг 
бузилишига боғлиқ бўлади; кўпинча улар олдиндан башорат қилинмайдиган, 
индивидуал реакцияни намоён қилади (6-жадвал). Вакцинация техникаси ва 
қарши кўрсатмага риоя қилмаганлиги сабабли юзага келган асоратлар учун 
врач маъсулдир. 
Даволаш 
Анафилактик шок ва коллапс реакцияларида шокка қарши набор 
(эмлаш ўтказилаётганда унинг бўлиши шартдир): экстрен (зудликда) 
адреналин гидрохлорид (0,1%) ёки норадреналин гидротартрат (0,2%) тери 
остига ёки 0,01 мл/кг (0,01 мг/кг) норадреналин) бир марталик дозада мушак 
орасига юборилади, максимал 0,3 мл, зарурият туғилганда такроран 20 
минутдан кейин бемор оғир ҳолатдан чиққунча юборилади. Агар вакцина 
тери остига юборилган бўлса, адреналиннинг иккинчи дозаси инъекция 
ўрнига, абсорбцияни камайтириш учун киритилади; мушак орасига 
юборилган бўлса, бу муалажа қилинмайди (адреналин мушаклардаги 
томирларни кенгайтиради), балки имкони борича жгут қўйилади. Самара 
бўлмаган ҳолатда адреналин 10-20 мл физиологик эритма билан вена орасига 
юборилади. Н1 ва Н2 – блокаторлар комбинациясини тавсия этиш мақсадга 
мувофиқдир (димедрол ёки пипальфен циметидин билан биргаликда 15-30 
мг/кг/сут), бронхоспазм мавжудлигида – 2,4% эуфиллин эритмаси 4 мг/кг 
тавсия этилади. Бола ёнбош ётқизилиб, О
2
берилади, тери остига 10% кофеин 
эритмаси 1-1,5 мл юборилади, кристаллоидлар эритмаси инфузияси 
ўтказилади. Нафас олиш бузилса – ИВЛ (ўпкани сунъий вентиляцияси) 
ўтказилади. Стероидлар адреналин ўрнини босмайди, бироқ кечки 
кўринишлар оғирлигини камайтиради; стероидларни 1-2 мг/кг/сут 
преднизолон дозасида юборилади. 
Энцефалит реакциясида такрорий тиришишлар ҳолатида мушак орасига 0,05 
мг/кг диазепам ва 0,2 мл/кг магний сульфати мушак орасига юборилади. 
Аллергик реакциялар антигистамин препаратлар билан даволанади. 



5-жадвал 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling