ЎЗБекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси самарканд давлат тиббиёт университети шайхова Г. И., Рахимова Д. Ж., Зокирхонова Ш. А. Болалар ваўсмирлар овқатланишини ташкиллаштириш (монография)


БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ҲАҚИҚИЙ ОВҚАТЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ ВА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ


Download 333.2 Kb.
bet10/30
Sana21.01.2023
Hajmi333.2 Kb.
#1106772
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Самарканд монография (3) (3) (5)

БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ҲАҚИҚИЙ ОВҚАТЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ ВА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ


Болалар ва ўсмирларнинг овқатланиши, агар у миқдори бўйича етарли бўлса ва организмнинг энергия сарфини тўлиқ таъминласа, сифат жиҳатидан оптимал бўлса - асосий озиқ моддалар, витаминлар, минераллар ва сув таркиби бўйича ёшга тўғри келадиган бўлса, тегишли физиологик меъёрлар, рациондаги озиқ моддаларининг нисбати мувозанатли бўлса тўлақонли деб тан олиниши мумкин [28,31,37,38,39]. Ҳақиқий овқатланиш ҳолатининг кўрсатилган жиҳатларига жавоб беришини аниқлаш учун уни ўрганиш керак.
Аҳолининг овқатланишини ўрганишда тиббий ва ижтимоий-иқтисодий ёндашувлар мавжуд. Аҳолининг овқатланишини ўрганишга тиббий, гигиеник ёндашув ижтимоий-иқтисодий ёндашувдан, биринчи навбатда, аҳоли саломатлигини ўрганиш билан уйғунлашганлиги билан фарқ қилади. Болалар ва ўсмирларнинг ҳақиқий овқатланишини баҳолашга гигиеник ёндашув иккита асосий компонентни ўз ичига олади:

  • озиқ-овқатнинг ҳақиқий истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар ва улар билан бирга - озуқа моддалари ва энергия тўғрисидаги маълумотлар ( ҳақиқий овқатланишни ўрганиш );

  • овқатланишнинг табиати билан боғлиқ ҳолда соғлиқ ҳолати тўғрисидаги маълумотлар - овқатланиш статуси (озиқланиш ҳолати, овқатланиш статуси, нутритив статус, трофологик ҳолат, оқсил - энергия ҳолати).

Озиқланиш статуси - бу аввалги ҳақиқий овқатланиш ва озуқа моддалари алмашинувининг генетик жиҳатдан детерминирланганлиги билан боғлиқ саломатлик ҳолатидир [2,4,29,37,38,52]. Болалар ва ўсмирларнинг овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун турли усуллар қўлланилади. Озиқланиш ҳолатини ўрганиш усулларини танлашда информацион, инвазив бўлмаган, иқтисодий ва оммавий гигиеник тадқиқотларида ишлатилиши мумкин бўлган асосий мезон ҳисобланади.
Болалар ва ўсмирларнинг ҳақиқий овқатланишини ўрганиш усулини танлаш тадқиқот мақсади ва қўйилган вазифаларнинг табиати, шунингдек таҳлил қилинадиган овқатланиш тури билан белгиланади: индивидуал, оилавий (уй), жамоавий (уюшган).

Download 333.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling