Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


-модда. Тиббий аралашувни рад этиш


Download 493.73 Kb.
bet40/123
Sana13.02.2023
Hajmi493.73 Kb.
#1192764
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123
Bog'liq
БИОЭТИКА МОДУЛ МАЖМУА

27-модда. Тиббий аралашувни рад этиш
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса — тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
Башарти тиббий аралашувни беморнинг қонуний вакили рад этса ва бу ҳол бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, шифокор бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши шарт.
28-модда. Фуқароларнинг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш
Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонун ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.

Тест саволлари
1. Шифокор-бемор муносабатларининг деонтологик модели учун асосий принцип қуйидагилардан иборат:
А . бурчингизни бажаринг;
B. зино қилманг;
C. тиббий сирни сақлаш;
D. ҳамкасбига ёрдам бериш;
2.  ХХ асрнинг 50-80-йилларда совет тиббиётида беморга зарар етказиш имкониятини чеклайдиган ва уларни ҳар бир тиббий ихтисослашувида кўрсатадиган шифокор ишининг тўғри меъёрларини тавсифи
А. тиббий ахлоқ; 
B. тиббий деонтология
C. Биоэтика
D. тиббий ахлоқ
3. Шифокорнинг ваколати врачнинг хулқ-атвор моделида беморга ғамхўрлик қилиш билан бирлаштирилган:
А . патерналистик;
B. техник; 
C. ҳамкорликдаги.
D. Биоетик
4. Шифокор хулқ-атворининг патерналистик модели бизнинг давримиздан олдин пайдо бўлган:
А. йигирманчи асрнинг ўрталарида;
B. йигирманчи асрнинг охирги учдан бирида;
C. ХХ асрнинг бошида;
D. профессионал тиббиёт билан бирга милоддан аввалги.

Download 493.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling